top of page

                                                                                     Бисмиллоҳир роҳманир роҳим

                                                                                             Қадрли мухлислар!

Бу саҳифада камина Саҳвийга тегишли бўлган, мақолалар, китоблар, шеърлар, таржималар, ва аудиофайллар жамланган. Аудиофайллар ҳам турли бўлимга бўлинади. Улар ичида қуръон оятларига қилинган тафсирлар ва баъзи ҳадислар  шарҳи ўрин олгани бор. Шунингдек, турли хил воқеъа ва ҳодисаларга муносабатлар бор. Кимларгадир раддиялар ва ўзимнинг шеърларимни аудио шаклда ўқилгани бор. Хуллас, бу ерда каминага тегишли барча ижод маҳсули мавжуддир. (Албатта, баъзи йўқолган китобларни ҳисобга олмаганда, ҳижратда  ёзган китобларим жамланди)  Радиоблогимдаги ўзим якка тартибда қилган суҳбатларни бу ерга жамладим. Шунингдек, бу ерда олти йил давомида хориждаги сиёсий мухолифат вакиллари ва диний фаоллар ва ҳуқуқбонлар билан қилган  турли мавзулардаги суҳбатлар ҳам жамланган. Фаолларнинг суҳбатлари жами 12 та саҳифада жамланди. Улар ичида учтаси "Давра суҳбатлари" ва қолганлари Ўзбекистонга ва дунё сисатига ва воқеъа ҳодисаларига боғлиқ мавзулардаги суҳбатлардир. Шунингдек, битта саҳифада рус тилидаги суҳбатлар жамланган. Бу аудиофайллар бу саҳифага юклангани учун, то шу саҳифа мавжуд экан, иншааллоҳ уларни узоқ йиллар ўқиш ва эшитиш имкони мавжуд бўлиб туради деган умиддаман. Ҳижратдаги ўн йиллик ҳаётимнинг ҳосили бўлмиш бу саҳифани одамлар ўқисин ва эшитсин ва фойдалансинлар деган мақсадим бор. Эртага мен бу дунёда бўлмаган пайтимда ҳам, бу саҳифа одамларга хизмат қилиб туради иншааллоҳ. Буларни эшитган ва ўқиганлар бизлар яшаб ўтган ҳаёт йўлимизни ва турли туман балою офатларнинг гувоҳи бўладилар. Диний гуруҳлар орасидаги ихтилофлар ва мустабиднинг қатағонлари ва дунёда рўй берган турли воқеъалар барчаси бу саҳифада ҳам ўз аксини топган. Имконимиз қадар зулмга қарши курашдик. Имкон қадар эл юртимизга яхшиликни рўшноликни истадик. Мустабид ўз қилмишларига жазо олишга кетди. Энди нималар бўлаётганига тушуниш ҳам амри маҳол бўлиб турибди. Барибир келажакда ҳали кўп яхшиликлар бўлишидан Аллоҳдан умид қиламиз. Бу сайтдаги барча шеърлар ва китоблар ва аудиофайллар биз босиб ўтган кураш йўлимизни акс эттиради. Ўқувчилардан саҳифани ҳар бир бўлимига кириб кўриб чиқишларини илтимос қилардим. Чунки, баъзи саҳифалар ичида ички саҳифалар бордир. Агар сайтга доир нуқсону камчиликлар бўлса имаилдан мактуб йўллашларинг мумкин. Бу хизматларни ажрини зоеъ қилмаслигини, Буюк Аллоҳдан кутиб, дуо қилиб қолувчи Саҳвий. 

 

2019 йил.  март

17264773_1549621735077848_72164572620604

Сообщение отправлено, спасибо!

©2019 Саҳвий радиоблоги.  Wix.com

bottom of page