top of page

Абдували қорига аталган шеърлар

 

Абдували қори ўғирлаб кетилганининг 20 йиллигига атаб:

 

Йигирма йил олдин, куппа кундуз кун,
Гапирсам оҳимдан чиқади тутун.

Зулмдан қўлини тиймади золим.
Ўғирлаб кетилди, бир ғариб олим.

Йигирма йил бўлди, чиқмайди уни,
Қайдалигин биров билмайди уни.

Ҳар ким ҳар хил ўйда, фикру гумонда,
Аниқлик бўлмаса жуда ёмонда.

Бўлсада турли хил мулоҳазалар,
Кўплар ўйланишдан қилишар ҳазар.

Менинг тушунганим шуки, бу замон,
Золим дин олимин қўймайди омон.

Ўзига итоат қилмаганларни,
У еган нажасни емаганларни.

Йўқ қилиб ташлаши, бу бегумондир,
Шайтонларнинг қасди, доим имондир.

Бу олим исломни тирилтирганди,
Ҳидоятга элни илинтирганди.

Бу инсон курашди хурофот билан,
Машғул бўлмаганди хилофат билан.

Даҳрийлик чоҳига ботган бу элда,
Одамлар яшарди залолат йўлда.

Бир тоифа бўлган даҳрий коммунист,
Ўзин аташарди динсиз атеист.

Даҳрий бўлмасада аксар авом халқ,
Ширк билан тавҳидни қилмас эди фарқ.

Сиғинар эдилар, барча мозорга,
Баракот берсин деб, ризқу бозорга.

Бидъатсиз қилмасди азани тўйни,
Мозорларга атаб сўярди қўйни.

Пайдо бўлган эди мозорпарастлар,
Гумроҳлик майидан сув ичган мастлар.

Динфурушлик қилар баъзи эшонлар,
Муридлар уларга қилар эҳсонлар.

Хурофотга тўла эди бу диёр,
Шу гумроҳлигидан қилган ифтихор.

Шу фисқу фасодга тўлган бир элга,
Ёмғир ёққан каби чанқаган чўлга.

Имон машъалини ёқди бу инсон,
Куфр зулматини ёритди шу он.

Этганди беш йилча, даъвати давом,
Тавҳид ҳақиқатин англади авом.

Ширкдан пок бўлганди минг минглаб юрак,
Бунга далил исбот сўрмасанг керак?!

Даҳрийлик даврони тугаб борарди,
Диллар соф имондан озиқ оларди.

Гарчи бўлсада бунга эҳтиёжи,
Золимга ёқмасди диннинг ривожи.

Ёруғликни кўрса гар қалби кўрлар,
Дилга шайтон қурган тузоқу тўрлар.

Ангай олмас, буни нобакор бадбахт,
Қўлдан кетиб қолар дея тожу тахт.

Қўрқади доимо ҳақ йўлдан ботил,
Шунинг чун қон тўкар зўравон қотил.

Улар тура олмас баҳс майдонида,
Қандай турсин ботил, Ҳақнинг ёнида?

Улар мафкурада мағлубдир доим,
Чунки, иблис билан тенгмас Худойим.

Шу сабаб йўқ қилди бу шайхни подшоҳ,
Имонсиз қўрқоқ бир нобакор гумроҳ!

Йўқ қилингач элдан бу улуғ олим,
Хотиржам бўлмади, лекин бу золим.

Динни йўқ қилганлар, бўлмас хотиржам,
Уларнинг жазоси мангу жаҳаннам.

Тарихда кўп ўтган мустабид шоҳлар,
Ўзин худо билган, малъун гумроҳлар.

Душман ҳисоблаган, дину имонни,
Кўринг айланишин чархи давронни.

Улар ҳалок бўлган, охир оқибат,
Шундай бўлишлиги лозимдир албат.

Бу шайхни йўқ қилган золим зўравон,
Ҳали ўтирибди, тинчу соғ омон.

Бунга ажабланманг бўлсангиз мўмин,
Бунинг сабабини маълум қилган дин.

Шу ерда эслашлик керак оятни,
Аллоҳнинг каломи нур ҳидоятни.

«Золимларга берган молу дунёни Биз,
Сизлар яхшилик деб, ўйламанг ҳаргиз!

Бу зиёда қилиш учун гуноҳни,»
Ҳидоятдан маҳрум қилиш гумроҳни.

Яъни, бу муддатлар бир дамдир халос,
Бунинг ишнинг ҳикмати Яратганга хос.

Бу золим қанча кўп яшаса демак,
Кўп бўлса зулмига бергувчи кўмак.

Демакки, кўп бўлар қилган гуноҳи,
Аллоҳ улар қилган ишлар гувоҳи.

Узоқ йиллар қилса зулмни золим,
Аллоҳ ҳаммасини билгувчи Олим.

Сонсиз гуноҳ билан бир кун ўлади,
Унга ҳам қўйилган муддат келади.

Дунёда кўрмаса бордир у дунё,
Бу дунё у дунё олдида рўё.

Буниси ўтади яхшими ёмон,
Унисида мавнгу яшайди инсон.

Мангу азоб бўлар мангу саодат,
Мўминлар шунинг чун қилар ибодат.

Гарчи Яратганнинг сифати Ғофир,
Лекин мағфиратдан бенасиб кофир.

Ўт азоби билан азобланади,
Танаси оловда кўп тобланади.

Энди бу дардига даво бўлмагай,
Энди унда кибру ҳаво бўлмагай.

Хорлик билан мангу азобда қолур,
На куйиб битади, нада йўқолур?!

Бир пасда ўтгувчи, бевафо тож тахт,
Талашиб мангуга бўлади бадбахт.

Унинг атрофида аёнлари ҳам,
Мангу олов ичра бўладилар жам.

Бу дунёда қилган гуноҳи учун,
Мазлумларни чеккан оҳ воҳи учун.

Яратгувчи Зотнинг адолатидир,
Бу ҳаёт қонуни, Ҳақ одатидир.

Биз бунга қилмаймиз ҳеч шубҳа гумон,
Шубҳа қилувчида бўлмайди имон!

 

Абдували қори ўғирлаб кетилганининг 18 йиллигига атаб:

Азалдан шу, расулуллоҳ ворислари,
Бало офат гирдобида бўғилганлар.
Бугун ўн саккиз ёшига етди, қаранг,
Сиз ўғирлаб кетилган кун, туғилганлар.

Ортингизда қолган гўё, шамчироқдир,
Бугун сизнинг даъватингизга муштоқдир,
Баъзи, сизни кўрганлардан, яхшироқдир,
Сиз ўғирлаб кетилган кун, туғилганлар.

Сизга қисмат бўлди аҳли бало бўлмоқ,
Ҳақ йўлида, молу жондан, жудо бўлмоқ,
Таълим олар сиздан, жони фидо бўлмоқ,
Сиз ўғирлаб кетилган кун, туғилганлар.

Розидирмиз яратганннинг ризосига,
Лойиқмассиз, лекин бундай, жазосига,
Тушунмаслар Ҳақнинг ҳикмат қазосига,
Сиз ўғирлаб кетилган кун, туғилганлар.

Тарихингиз битилса бир достон бўлар,
Мазлумларнинг ҳолига, дил вайрон бўлар,
Эшитганда тарихингиз, ҳайрон бўлар,
Сиз ўғирлаб кетилган кун, туғилганлар.

Ҳар йил шу кун, янгиланар, эски ярам,
То ўлгунча битмагайдир, энди бу ғам,
Сизни кўрмай қолганлари қилгай алам,
Сиз ўғирлаб кетилган кун, туғилганлар.

Янги авлод келиб, йўллар излашмоқда,
Дарсларингиз қадрин бугун англашмоқда,
Энди маърузангиз йиғлаб тинглашмоқда,
Сиз ўғирлаб кетилган кун, туғилганлар.

Издошингиз қочмоқдалар, кулфатлардан,
Насибаси бор эканда, ғурбатлардан,
Бехабардир, сизнинг улуғ ибратлардан,
Сиз ўғирлаб кетилган кун, туғилганлар.

Ҳали синов битмай, давомлар этмоқда,
Минглаб умри хазонлар ётар қамоқда,
Сизнинг йўлингизни давом эттирмоқда,
Сиз ўғирлаб кетилган кун, туғилганлар.

 

Устозни эслаб:

Бир фидоий инсон, ҳофизул қуръон,
Дунёда ёруғ кун кўрмай кетдилар.
Ҳақда собит туриб, чиққунича жон,
Ботилнинг измида юрмай кетдилар..

Чек қўйиб қанчалар ширку, бидъатга,
Хурофот дейилган асрий иллатга,
Ибратлар қолдириб мазлум миллатга,
Тутган ҳақ йўлидан қайтмай кетдилар.

Бошдан оёқ олам кураш, беомон,
Кимда йўқ, кимдадир, саломат имон,
Кимлар ҳақиқатни, билсада чандон,
Одамларга ҳақни айтмай кетдилар.

Кўпларни синдирди, мансаб ила мол,
Кўпларни алдади фарзанду аёл,
Кимлар ҳақда собит, турдилар ал ҳол,
Кимлар ўз аҳдида, турмай кетдилар.

Синовли дунёдир, синовли дунё,
Кимлар учун чиндир, кимгадир рўё,
Ғойиб бўлсалар ҳам, тирикдек гўё,
Бу дунёдан кўнгли тўлмай кетдилар.

Ҳақни танитай деб, элга, авомга,
Дучор бўлди турли лақаб ва номга,
Лойиқ бўлсалар ҳам иззат икромга,
Дунёдан иззатни топмай кетдилар.

Ҳар хил бўлар экан, банда имони,
Собитлик бўлмаса, бу энг ёмони,
Ҳақ йўлинда қурбон бўлсада жони,
Динини дунёга сотмай кетдилар.

Тавҳид дарсин бериб Ўзбекистонга,
Тўлдириб эл қалбин, дину — имонга,
Аҳли тавҳид бўлган, ҳар мусулмонга,
Устозлик қилганин билмай кетдилар.

Дин учун офатдир, фисқ ила фасод,
Кўпларнинг бозори бўлдику касод,
Кимлар йиғлаганда, кимлар кулди шод,
Кимларнинг омади чопмай кетдилар.

Кимлар ўтди суриб, давру — давронин,
Ким кетди бағишлаб, ҳақ учун жонин,
Афзал деб охират, шараф ва шонин,
Золимларга хизмат қилмай кетдилар!

Дунёда давронин сурмай кетдилар,
Золимни заволин кўрмай кетдилар!

………..

07.09.2017

1995 йил 29 август бир холис олим ва ҳамроҳи ўғирлаб кетилди. Орадан 21 йил ўтиб, 2016 йил 29 августда золим ИАК бошига қон қуйилиб, комага тушди. 2 сентябрда уни, ўлди деб эълон қилишди. Аслида у шу куни ўлганди. Валлоҳу аълам.

Хуллас, 29 августда иккита воқеъа бўлиб ўтди. Бу шеър шу ҳақида:

Минг тўққиз юз тўқсон беш август,
Ажиб ишлар бўлган кун букун.
Кутмаганда бирдан дабдуруст,
Тарих бўлиб қолган кун букун.

Амри билан золим подшоҳни,
Ушладилар бир бегуноҳни,
Тақдирини қаранг Аллоҳни,
Дилга алам тўлган кун букун.

Бир тақводор, беғубор, зоҳид,
Илм майдонида мужоҳид,
Қандай бўлди, Яратган шоҳид,
Буюк устоз кетган кун букун.

Ҳамроҳи бўлган инсоннинг ҳам,
Онасининг ҳануз кўзи нам,
Йигирма уч йилдирки олам,
Умид билан кутган кун букун.

Билмадим бу шарр ила офат?,
Ёки, борми бунда шарофат?,
Иак деган золим касофат,
Олимдан қасд олган кун букун.

Олиб бориб золим олдига,
Уни қатл қилдилар нега?,
Холис мусулмонлар қалбига,
Аламларни солғон кун букун.

Кейин чиқди турли гап сўзлар,
Диллар ҳануз бу ғамдин бўзлар,
Кутиб кутиб толдику кўзлар,
Кўзларга нам етган кун букун.

Ўтди шундай йигирма бир йил,
Золимга ҳам навбат етди бил,
Калимага айланмади тил,
Элнинг бахти кулган кун букун.

Бу дунёда омонатмиз Биз,
Буни бовар қилмас ақлсиз,
Август ойи, йигирма тўққиз,
Бадбахт ИАК ўлган кун бугун!

Етди Арш эгасин фармони,
Шу кун узилди золим жони,
Тугаб битди давру замони,
ИАК даври битган кун букун.

………….

25.08.2018

 

Устоз Абдували Қорига атаб;

Ҳолингиздан на хат ва на хабар бор,
Бир чора килишга ночормиз, ночор!
Шубҳасиз, Яратган Ўзи хабардор,
Ўзиндадир Улуғ Қудрат, устозим.
Сизга Аллох берсин нусрат, устозим!

Имонга лойиқдир синовнинг бари,
Буни хабар берди, Ҳақ пайғамбари,
Шундай бўлиб келган доим илгари,
Ўзига маълумдир ҳикмат, устозим!
Азалдан битилган қисмат, устозим!

Осон эмас ахир зиндонда ётмоқ,
Мудраб ётган ғофил халқни ўйғотмок,
Золимлар олдида Ҳақ сўзни айтмоқ,
Ҳар кимда йуқ бундай журъат, устозим.
Бу ҳам сизга улуғ неъмат, устозим!

Сиғдира олмасман ҳеч хаёлимга,
Бунча зулм бўлди шундай олимга?
Мусулмонларни хор этган «Золим»га
Икки дунё бўлсин лаънат, устозим!
Қилгай энди мангу ҳасрат, устозим!

Куфр доим ғолиб бўлиб турмагай,
Аҳли иймон ҳаргиз мағлуб бўлмагай,
Ҳаёт низомини инсон қурмагай,
Уларга хам келар навбат, устозим!
Ўлмасак кўрармиз албат, устозим!

Илм лозим экан ҳар мусулмонга,
Ҳидоят истовчи оқил инсонга,
Илм берди Аллоҳ Ўзбекистонга,
Қадрингиз билмади давлат, устозим!
Ҳақни рад килди бу «бадбахт», устозим!

Фалокатни кўра олмайди инсон,
Ҳақни рад қилганлар қолмаган омон,
Келади Аллоҳнинг ҳукми бегумон,
Бордир Аллоҳ битган мухлат, устозим!
Чунки бу – ўзгармас суннат, устозим!

Сиз кетдингиз, даъват бўлмади тамом,
Ҳали даъватдасиз собит, бардавом,
Сиз сабаб ҳидоят топмоқда авом,
Қолдирдингиз улуғ ибрат, устозим!
Ҳануз қилаяпсиз хизмат, устозим!

Сизга Аллоҳ илм, хикмат берганди,
Шижоату-журъат-ҳиммат берганди,
Шунга лойиқ синов, қисмат берганди,
Аллоҳ сизни қилгай раҳмат, устозим!
Жаннатда кўргайсиз иззат, устозим!

Бу қисмат асли Ҳақ инояти бу,
Қуръон хабар берган ривояти бу,
Яратган Аллоҳнинг ҳидояти бу,
Саҳвийда бор, шундай ният, Устозим!
Жаннатда қилгаймиз суҳбат, Устозим!

 

Ғазал:

 

Ўлмоқ афзалмиди устоз, сизга ёлғондан кўра,
Дину имонни бало фитнага солғондан кўра?!

Нега бу тоғут мараз изминда юрмай кетдингиз,
Хорлиқ афзалми, қиёмат кун уёлғондан кўра?!

Қанчалар шайху имом тоғутга хизмат қилдилар,
Қаро ер афзалмиди, бу сафда турғондан кўра?!

Бу дунёни молу — жонни, охират деб, сотдингиз,
Бу савдо афзалмиди ё динни сотғондан кўра?!

Ҳайбатингиздан ҳануз титрайди сохта салтанат,
Хавфингиз кўпроқ бугун, сиз бор бўлғондан кўра!

Барибир золим мараз дунёда мангу қолмади,
Ўлмоқ афзал тавқ ила лаънатга қолғондан кўра!

Саҳвий каби, неча минглар қалбидан жой олдингиз,
Ибрат кўрсатган буюкдир, ибрат олғондан кўра!

……………..

10. 08. 2018

17128_452382191605381_402561651949877068

Бор эди икки шайх, қадим замонда,
Ёвузлик ҳукмрон бўлган томонда.

Бири расмий муфтий аталди номи,
Бири шунчаки бир масжид имоми.

Бир золим қўлига тушган эди тахт,
Шу билан бу элдан юз ўгирди бахт.

Динсиз даҳрий эди, бу ёвуз нокас,
Фиръавнлар бунга келолмасди бас.

Икки шайхдан талаб қилди бу золим,
Унга хизмат қилсин ким бўлса олим.

Расмий муфтийда ҳеч йўқ эди, чора,
Доим хизматга шай банда бечора.

Лек масжид имоми кўнмади бунга,
Бу тўғри келмасди, аслида динга.

Расмий шайх истарди, у бўйсунишни,
У истамасди ҳеч лекин бу ишни.

Ўртада тортишув кўп этди, давом,
Шайхларга эргашар эди, халқ авом.

Оқибатда чиқиб, бир фитна фасод,
Расмийнинг бозори бўлдику, касод.

Ўз қўл остидаги баъзи имомлар,
Унга қарши қилди кўп издиҳомлар.

Дўппи тор келганда, тополмай чора,
Расмий қочиб қолди, ахир начора?

Юрди дунё кезиб сарсон саргардон,
Кутиб қулай пайтни, келишин чандон.

Бир шайхни йўқ қилгач, энди золим шоҳ,
Иккинчисига ҳам қазир эди, чоҳ.

Бир кун ушладилар айғоқчилари,
Золим шоҳга содиқ тан соқчилари.

Иккинчи шайхни ҳам ҳамроҳи билан,
Бу зўравонликка гувоҳи билан.

Йўқ қилди золимлар бу икки жонни,
Ҳайвондек қадри йўқ эди инсонни.

Йигирма йил ўтди бу воқеъадан,
Элнинг хабари бор бу фожеъадан.

Йўқ бўлди бир инсон, йўқдир дом — дарак,
Бу шайхни йўқ қилиш ким учун керак?!

Йўқ қилиб иккала шайхни золим шоҳ,
Ўзи каби, элни айлади гумроҳ.

Пайдо бўлди, турли туман гуруҳлар,
Паришондек тўзғиб юрарди руҳлар.

Тинчлик бўлмагандан кейин золим шоҳ,
Шайхни қайтаришга кўнди, хоҳ, нохоҳ.

Етти йилдан бери дайдиган имом,
Ўз юртига қайтди, энди батамом.

Гарчи бўлмасада муфтий ё қози,
Шайхлик қилишликка бўлганди рози.

Унга кўрсатилди хуфя эҳтиром,
Зимдан фаолликни эттирди давом.

Кўп фатволар берди, қоламиз қойил,
Мазмун моҳияти зулмга мойил.

Мазҳаб либосига ўраб ботилни,
«Муҳтарам зот»деди, золим қотилни.

Кўп китоблар ёзди, ўқиди авом,
Халқ ичра тобора топди эҳтиром.

Йўқ қилинган шайхни, йўлин хато — деб,
Фақат шу мазҳабдан рози Худо — деб.

Жилдма — жилд тинмасдан ёзилди китоб,
Авомга қилинди бир қатъий хитоб.

«Зулмга бўйсуниб яшаш раво» — деб,
Зулмга норози бўлиш хато — деб.

Қайтиб келганидан кейин ватанга,
Жон деган берилган омонат танга.

Ўн беш йил яшагач, ўлди бу инсон,
Ўлади, ким бўлса бўлсин, тирик жон.

Эй банда ўлимга доим тайёр бўл,
Шайх ҳам ўлиб қолди, ўйнаб баскетбол.

Бунинг ўлимидан ғам чекди кўп жон,
Жанозага келди минглаб оломон.

Йиғлаб қўйиб келди шайхни қабрга,
Қаранг бечоралар қилган сабрга.

Қабрин зиёратгоҳ қилдилар авом,
То ҳануз зиёрат этмоқда давом.

Шайхлар қандай ўлди, қараб назар сол,
Иккала шайхни ҳам, бир бир эсга ол.

У шайх ўлдирилди зулмда, эй воҳ,
Унинг ўлимига Яратган гувоҳ.

Унда на кафан бор ва на жаноза,
Ва ё на жасади ювилди тоза.

У шайхнинг қабри йўқ, муридлари ҳам,
Унинг кимлигини унутди олам.

Унда йўқ дабдаба, шону — шарафлар,
Шундай ўлган эди, кўплаб салафлар.

У кўрмади иззат, ҳурмат, эҳтиром,
Унинг бу дунёси бўлгандир ҳаром.

Ғарибликда кетди Ҳақ даргоҳига,
Роббим гувоҳ ғарибларнинг оҳига.

Уни танимади казо — казолар,
Уни эслаб биров, тутмас азолар.

У ўтирган эмас, золим ёнида,
Ёки бойваччалар дастурхонида.

Ундан қолди фақат, илм — ила урфон,
Издошларга ибрат, фидои инсон.

Ҳақ учун берилган жонлар, огоҳ бўл,
Тенг эмасдир, берсанг ўйнаб баскетбол.

Кимники, золимлар қилса эҳтиром,
Бунга йиғлаш керак, қувониш ҳаром!

Зулмга норози бўлишлик шартдир,
Ҳақни айтиб, кейин ўлишлик шартдир!

Агар айтилмаса золимларга ҳақ,
Улар ўзларини санар муҳаққақ.

Агар бўлса кимнинг, хавф имонида,
Туриш керак эмас, золим ёнида.

Наҳот бу нарсани шайхлар билмаслар,
Улар билиб туриб, амал қилмаслар.

Барчаси ўзларин виждонигадир,
Албатта зиёни имонигадир.

Булар бари ўтиб кетган одамлар,
Бу ерда бор бизга, ибратли дамлар.

Буларни эслайлик, олайлик ибрат,
Золимдан кутмайлик, ҳаргиз мурувват.

Бу шайхлар зулмнинг қурбони бўлди,
Ким мазлум, ким золим томони бўлди.

Шайхлар ўтиб кетди, ҳаммаси тамом,
Золим ўз зулмида, этмоқда давом.

Шу ерда тугайди бу эртак, ал — ҳол,
Шоядки, ҳеч кимга келмаса малол.

Устозни эслаб - Саҳвий
00:00 / 00:00
Абдували қорига атаб - Саҳвий
00:00 / 00:00
Қори акага атаб - Саҳвий
00:00 / 00:00

Устоз шаҳид Абдували қорига аталган шеърий қисса:

Бисмиллоҳир роҳманир роҳим

 

 

Кириш:

 

 

Бу қисса бир имом ҳақида сўзлар,

Уни эслаганда ёш тўкар кўзлар.

 

Чорак аср олдин йўқолди имом,

Унинг номи бўлди, эл аро бадном.

 

То ҳануз йўқ ундан дому дараклар,

Уни эслаб ҳануз, йиғлар юраклар.

 

У киши шаҳидлар султони эрур,

Бу қисса шу устоз достони эрур,

 

У киши ҳақ учун жони фидодир,

Бу қазою қадар, амри Худодир.

 

Ўқиганлар ибрат олсин ё Роббий,

Шу мақсадда буни ёзмоқда Саҳвий!

 

 

 

1.

 

 

Бу қори яшаган, ушбу диёрда,

Даҳрийлар турарди лек иқтидорда.

 

На йўл бор эди дину имонга,

На заррача ҳурмат буюк қуръонга.

 

Даҳрийлар йўқ қилди, на бўлса тамом,

Мўмин мусулмонлар бўлди, қатли ом.

 

Русларга бўлгандик, бир мустамлака,

Булар ука бўлса, рус катта ака.

 

Бу диёр аслида ислом диёри,

Қолмаган қўлида эрк ихтиёри.

 

Шундай бир даҳшатли қалтис замонда,

Алломалар юрти водий томонда.

 

Яшар эди бу шайх ғариб бечора,

Замона зайлига йўқ эди чора.

 

У илм олганди риёзат чекиб,

Илм дарёсига кетганди чўкиб.

 

Унда бор эдида бир туғма талант,

Азал насибаси эдида баланд.

 

Дин имондан асар йўқ бир замонда,

Унинг ўй хаёли эди, қуръонда.

 

Китоблар ҳам тақчил топилмас эди,

У замонда китоб сотилмас эди.

 

Даҳрийлардан омон қолган баъзи бир,

Китоблар бўларди, қўл ёзма нодир.

 

Шуларни ўқишдан бошқа чора йўқ,

Уни топганида кўнгли бўлар тўқ.

 

Илм олган эди, дайдиб ҳар ёқда,

Бир жойда ўтириб ўқиш қаёқда?!

 

Диндан узоқ бўлган бари халойиқ,

Уни танимас не ҳурматга лойиқ?!

 

У ҳам яширади ўзини элдан,

Бало келмасин деб, мабодо тилдан.

 

Уни ҳам кузатар эди, жосуслар,

Бундай замонага бўлсин афсуслар.

 

Унинг бир ошнаси бор эди эй воҳ,

Унинг исми бўлганди Раҳматуллоҳ!

 

Аллома дея, у лақаб олганди,
Ўзбек сарф наҳвига асос солганди.

 

Ичига сиғмаган эди, ҳиммати,

Йўқ қилди, давлатнинг махфий хизмати.

 

Махфий кучлар доим кузатишарди,
Диндор топса тезда «тузатишарди.»

 

Агар тузатишга бўлмаса имкон,

Демак, ундайлардан олиш керак жон.

 

Шундай давр эди, ушбу диёрда,

Ҳақ аҳлини боши доимо дорда.

 

Бор эди шунда ҳам расмий муллалар,

Бошида қозондек ўраб саллалар.

 

Улар даҳрийларга қиларди хизмат,
Бу хизматлар асли бир пулга қиммат.

 

Улар учун лекин фахр эди бу,

Динга фитна солган, сеҳр эди бу.

 

Улар дин номидан гапиришарди,

Нималар дейишни, хўп билишарди.

 

Улар ўқитилган эди, атайин,

Диний саводлари йўқ эди, тайин.

 

Улар тортиб олган ниқоб юзига,

Ояту ҳадислар қўшиб сўзига.

 

Авомни чалғитар эдилар доим,

Дин деб, сафсатани айтар мулойим.

 

Улар сохтакорлар ва динфурушлар,

Туфайли бўлди кўп жанжал, урушлар.

 

Шулар ҳақ аҳлига, чиқдилар қарши,

Шу сабаб титради, Аллоҳнинг арши.

 

Шулар сабаб, кўздан оқди жолалар,

Етим қолди қанча, гўдак болалар?!

 

Булар дин номидан, берарди фатво,

Шу билан у дунё, бу дунё, расво.

 

Булар махфий хизмат учун қул эди,
Динни сотиб топганлари пул эди.

 

Шунақа бир пайтда турганда аҳвол,

Кутмаганда нелар бўлди, назар сол.

 

 

2.

 

Даҳрийлар каттаси номи Михаил,

Унинг ишларига дейишар қоил.

 

Деди, бизнинг тутган бу йўл. хатодир,
Дунёни яратган зот, бир Худодир!

 

Бизлар адашганмиз ақидамизда,

Тан олайлик, инсоф бўлса гар бизда.

 

Қайта қуриш керак, бу жамиятни,

Поклайлик ҳаммамиз қайта ниятни.

 

Хуллас, у бошлади қайта қуришни,

Турли ғалаёну, турли урушни.

 

Унинг давриндаги ошкораликни,

Халқдаги қашшоқлик, бечораликни.

 

Аввал кўрган эмас эди, халойиқ,

Барибир бу кимса, таҳсинга лойиқ.

 

У киши даврида, Ўзбекистонда,

Зулматларда ётган бир зимистонда.

 

Ёритди ўлкани имон нурлари,

Унутилган эди, дин имон бари.

 

Ўша даврдаги миллат элатлар,

Ўзлигини англаб бошлади сартлар.

 

Миллий туйғулари жўш урган замон,

Баъзи ўлкаларда оқди ноҳақ қон.

 

Хулласи бошланди мамлакат аро,

Турли туман ғавғо, турли можаро.

 

Иттифоқ сафида ўн бешта ўлка,

Ажралиб кетишди, бўлак бўлакка.

 

Мустақил бўлдилар кутилмаганда,

Бу тарихлар ҳали битилмаганда.

 

Шу эркинлик даври келганда қаранг,

Бу халқ ўз динига, етишди аранг.

 

Очилди ўлкада минглаб масжидлар,

Динга қайтди кўплаб, муртад, мардудлар.

 

Намозхонлар билан тўлди намозгоҳ,

Бу яқин тарихга бўлганмиз гувоҳ.

 

Мана шу замонда бизнинг имом ҳам,

Элнинг дарди учун бўлдику малҳам.

 

У ҳам амри маъруф, даъватга кирди,

Баён этиб бўлмас, суръатга кирди.

 

Бино бўлган қадим қадим замонда,

Масжидлар кўп эдида Андижонда.

 

Очдилар бир эски масжидни қайта,

Таъмир айладилар бисмиллоҳ айта.

 

Омбор бўлиб турган, бу эски масжид,
Яна ороланди, олиб қувват, дид.

 

Бу ерда аҳоли бирлашиб тамом,

У шайхни қилдилар масжидга имом.

 

У бошлади элга беришни таълим,

У бу элга бўлди, устоз муаллим.

 

Тушунтирди элга дин, имон, надир,

Бизга индирилган ҳақ, Қуръон надир?!

 

Тавҳиднинг маъноси надир оламда,

Имон қандай бўлар, Бани Одамда?!

 

Қандай гуноҳ бўлар экан, ширк деган?

Нега кечирилмас бу мушрик деган?!

 

Турли бидъатлару, турли хурофот,

Нечук бўлар жазо ёки, мукофот?!

 

Нимадан иборат Наби суннати,

Баён этмоқликка етди ҳиммати.

 

Барча тариқатлар, сўфилар, пирлар,

Авлиё саналган юраги кирлар.

 

Надир бу нубувват мазмуни асли,

Кимдан таралгандир, инсоннинг насли?

 

Нега бу дунёга яралдик бизлар,

Ким ҳақу ким ноҳақ, англанглар сизлар!

 

Барчасин бирма бир, қиларди баён,

Элга ошкор бўлди, ҳақиқат аён.

 

Ташна кўнгилларни суғорарди у,

Оқимга қарши сузиб борарди у.

 

Чақмоқдек, зулматни ёритган замон,

Зулмат аҳли кўзи кўр бўлди шу он.

 

Улар тан олмади, бу ҳақиқатни,

Тарк этмасмиз дея, пир, тариқатни.

 

Мазҳабимиз бизнинг ханафий дея,

Қаранг ҳақ аҳлини, солди не кўя?

 

Сарой муллалари томонидан ҳам,

Бўларди турли хил зуғум дамба дам.

 

Унга қарши чиқди, ҳатто ҳукумат,

Унинг тепасида турган бир бадбахт.

 

Атиги беш йилча имом бўлди у,

Кўп дўқ пўписадан тамом бўлди у.

 

Унинг бу муддат қилган ишларин,

Санаш имкони йўқ, бирма бир, барин.

 

Имкон қадар бунда, этарман баён,

Букунги ёшларга бўлсин бу аён.

3.

 

 

Даҳрийлар зулмидан бўлдик мустақил,

Лекин, ҳали эдик, нафсимизга қул.

 

Мустақиллик келди, кутилмаганда,
Келмасди, тақдирга битилмаганда.

 

ИАК деган золим, ҳукмрон эди,
У «бизлар мустақил бўлмаймиз» деди.

 

Қулликдан тўсмасди, унинг ғурури,

Шунга мойил эди, руҳи, шуури,

 

Бу ўлка тарихин қилинг эътибор,

Эрк учун курашган кишилар бисёр.

Босмачи дейилди, уларнинг номи,

Буям адолатнинг бир интиқоми.

 

Дину ватан учун, курашган зотлар,
Ўз авлодларига бўлдику ётлар.

 

Даҳрийлар доҳийси, улуғланарди,

Даҳрийликни ҳақ йўл деб, танланарди.

 

Мусулмон аждодлар қилинди бадном,

Шундай бўлган эди, шу давр, айём.

 

Кутмаганда келиб қолди истиқлол,

Даҳрий ИАК қолган эди, ҳайрон лол.

 

У тахтини қўлдан бермаслик учун,
Курашга ташлади, бор имкон, кучин.

 

Рамазондан кейин келади шаввал,

Котиб деган номи, ўзгарди аввал,

 

Салтанат жиловин олгунча қўлга,

У ҳам кириб чиқди, турли хил йўлга.

 

Одамлар нисбатан эркинроқ эди,

ИАК эса, айёр ва қўрқоқ эди.

 

Халқ билан учрашиш малол келарди,

Унга элу юртдан савол келарди.

 

Унга керак эмас бу элнинг ғами,

Унга керак элнинг, чиқмасин дами.

 

Наманганга бориб, қайтди Тошига,

Билмасди, не бало тушар бошига.

 

Халойиқ келар деб, уни кутарди,
Шу сабаб Тоҳирвой элни кўтарди.

 

Ҳоким биносига тўлди оломон,

Ҳокимлар халқ тилин билмаса ёмон.

 

Мажбур бўлди, қайтиб келишга,

Тоҳир мажбур қилди, уни бу ишга.

 

У келиб халқ билан учрашди охир,

Қўрқоқ заифлиги бўлганди зоҳир.

 

ИАК унутолмай ўтди Тоҳирни,

Фитна фасодларга уста моҳирни.

 

Ўшанда бўлганди бир фитна зоҳир,

Микрофонни тотиб олганди Тоҳир.

 

Талаб қилган эди, ундан оломон,

Ислом давлатини эълон қил! Шу он!

 

ИАК қолган эди, довдираб тил лол,

Унга бу воқеъа, келганди малол.

 

У Тоҳир олдида турди қалтираб,

Йиқиларди кимдир турмаса тираб.

 

Кўп ваъдалар берди, алдаб Тоҳирни,

Ҳали ғўр, ёш бола, билмас соҳирни.

 

Шу пайтда ИАК бўлди бечора,

Топмоқ учун ушбу дардига чора.

 

Таклиф этишганди буюк имомни,

Тарқатиб берсин деб, бу издиҳомни.

 

Имом келиб, қилгач панду насиҳат,

Халқ босилиб, ҳамма қолди тан сиҳат.

 

Одамлар уйига тарқалишсин деб,

Уйида ўтирсин энди ошни еб!

 

Ҳаммангиз сайловга тўла келинглар,

Сайловда ИАКга овоз беринглар,

 

Дея буйруқ берди, кейин Тоҳирвой,

Кейин сайлов бўлди, тез, кейинги ой.

 

ИАК сайлов қилиб, бўлди юртбоши,
Уни танимасди халқ қари ёши.

 

Сайловида ғолиб бўлган замони,

Чиқди уни аввал бошлаб фармони.

 

Йўқ қилинг Тоҳирни тўдаси билан,

Ўзи тузиб олган ўрдаси билан.

 

Шунда қамалганди анча одамлар,

Ҳали омон омон эди, у дамлар.

 

У ҳукмдорликни киритгач қўлга,
Элни бошлар эди, нотўғри йўлга.

,

Даҳрийлик ғояси топди инқироз,
Унга қайта олмас ИАК қайта боз.

 

Лекин, у динга ҳам қайтмасди асло,
Чунки, ўзи динсиз, фосиқу расво.

 

Кейин тазйиқларни, бошлади зимдан,

Қасд ола бошлади, аста ҳар кимдан.

 

Абдуллоҳ Ўтани йўқ қилди кейин,

Ҳалиям бирорта хабар йўқ, тайин.

 

ИАК асли динсиз топган тарбия,
Даҳрий доҳийларга куйлаб мадҳия.

 

Унга ёт эди, бу дин билан Ислом,

Гарчи, у бадбахтнинг исми ҳам ислом.

 

То ўзи бўлгунча ҳокими мутлақ,

Йўқ қилди, фарқи йўқ, ҳақми у ноҳақ?!

 

Тинмасдан курашди тожу тахт учун,

Элга эмас, ўзига хос бахт учун.

 

Шундан бошлаб зулмин, эттирди давом,
Ҳали нелар бўлар, билмасди авом.

4.

 

 

 

То бу дунё пайдо бўлгандан бери,

Ҳукмдору подшоҳ деган аксари.

 

Доим ҳақ йўлига қарши туришган,

Ҳақ аҳлини кўрса, ушлаб уришган.

 

Қаранг пайғамбарлар қиссаларини,

Ўқиб фикр қилиб кўринг барини.

 

Ҳаммасига қарши чиққан бўлса ким,

Ўша замондаги подшоҳу ҳоким.

 

Ғариб ғураболар чиқмайди қарши,
Чунки, йўқ уларнинг тахт ила арши.

 

Фарзанд учун чеккан, нолаю андуҳ,

Бир фарзанди кофир бўлган пайти Нуҳ.

 

Намруддан Иброҳим топгандир омон,

Мусонинг душмани, Фиравну, Ҳомон.

 

Қатл қилинганди Закариё ҳам,

Унинг бир пайғамбар ўғли, Яҳё ҳам.

 

Исони ҳам қатл қилмоқчи бўлди,

У осмонга чиқиб кетиб қутулди.

 

Набилар саййиди бўлган Муҳаммад,

Кўп чекди қавмидан зулм ила заҳмат.

 

Уларга эргашган инсонлар бари,

Ўтган бўлса неча аср илгари.

 

Аксари подшоҳлар бўлишган золим,

Саломат қолмаган зулмидан олим.

 

Доим бўлиб келган, зулм, истибдод,

Дод бу мустабидлар дастидан, минг дод!

 

Навбат етишганда бизнинг имомга,
У рўбарў бўлди, тазвиру домга.

 

Унга чоҳ қаздилар, расмий имомлар,

Ваҳҳобий деб, уни қилди бадномлар.

 

Золим мустабиднинг махфий хизмати,

Йўқдир инсон зотин, қадри қиммати.

 

Улар кузатишар зимдан имомни,
Масжидга тўпланган ҳар издиҳомни.

 

Мустабид бу шайхни, яхши танирди,

Ва уни ўзига душман санирди.

 

Наманганда шунча катта оломон,

Жим бўлган бу шайхни кўришган замон.

 

У тарқал деганда, тарқалди бу эл,

Демак, қайтиб келар, бу деса, гар кел.

 

Бу одамда кўпдир хавфу хатарлар,
Ҳали бўлар балким, бундан батарлар.

 

Унинг масжидида ўн минглаб одам,
Ибодат қилади, доим дамодам.

 

Агар у «бос» дея, қилса ишорат,

Оломон бизларни қилади ғорат.

 

Ҳалиям у фақат қилар маъруза,
Мавзулари фақат намозу рўза.

 

Сиёсатдан ҳали гапирган эмас,

Мабодо гапирса, нималар демас?!

 

Мана қўшни афғон тупроғида ҳам,

Адо бўлмаяпди урушлар ҳечам.

 

Толибон дегани, бўлдику пайдо,

Бу диндорлар кўпи, уларга шайдо.

 

Юртдан қочиб кетган, Тоҳир шпана,

Толиблар қўйнидан топди бошпана.

 

Булар бари менинг душманларимдир,

Менинг номим эса, Ислом Каримдир.

 

Мен буларни бир бир, қиладирман йўқ,

Хотирим жам бўлсин, бўлсин кўнглим тўқ.

 

Махфий хизматларим то ҳалигача,

Бир чора топмади, айтсамда неча.

 

Уларнинг бошлиғин ўзгартираман,

Кимни танлашимни ўзим биламан.

 

Шу каби, хаёллар ичра бу золим,
Ўйларди не қилса, йўқ бўлар олим.

 

Биттас бор қилган беҳад жиноят,

Унинг номи эди, Рустам Иноят.

 

Мустабид чорлади уни қошига,

Сен кел деди, махфий хизмат бошига.

 

Шартим шу, йўқ қилгил, ушбу имомни,

У кўп тарқатмоқда, дину исломни.

 

Бошлиқ бўлди шунда, Рустам Иноят,

Қилмоқ учун катта, улкан жиноят.

 

Минг тўққиз юз, тўқсон бешда эди йил,
Май ойида Рустам бошлиқ бўлди бил.

 

Мустақиллик куни, байрам бўларди,

ИАК байрам қилиб, кўнгли тўларди.

 

Шу байрамда бўлсин, ИАК кўнгли шод,

Дея, Рустам қилди, кўп зулму бедод.

 

У имомни йўқотишни ўйларди,
Яқин одамига буни сўзларди.

 

Унга етиб келар эди, ҳар куни,

Имом нима қилди, кундузи туни.

 

Жосуслар масжидни ўраб олганди,
Имом ҳам курашиб чарчаб толганди.

 

Уни пойлашарди босган қадамин,
Нима деганию, ҳар олган дамин.

 

Бир марта уйини ўтга қўйдилар,

Юрагига қўрқув солиб кулдилар.

 

Нафас олишга ҳам йўқ эди, имкон,

Кўп оғир босимда, яшар у инсон.

 

Абдуллоҳ Ўтани ўғирлашганди,

Яна кўп одамни ҳам ушлашганди.

 

Буларни ҳаммасин у билар эди,

Хавфу хатарларни ҳам сезар эди.

 

Унга айтишганди холис одамлар,
Юртни тарк этинг деб, шу оғир дамлар.

 

У қавмини ташлаб кетаолмасди,
Кетса мақсадига етаолмасди.

 

У биларди бирор айби йўқлигин,

Аллоҳ қазосига кўнгли тўқлигин.

 

Шундай таҳликага тўла дамларда,

Сабр топилмайди кўп одамларда.

 

У биларди агар ушлаб кетишса,

Шу бўлса мақсади, шунга етишса.

 

Қамоқда умримни ўтказай дерди,
Ўзинмас аҳлининг ғамини ерди.

 

У ўйларди кўпроқ ўзин қавмини,

Бағишлаган қанча лайлу навмини.

 

Ўз жони кўзига кўринмас эди,

Ўзин сақламоққа уринмас эди.

 

Эҳтиётин гарчи қилсада қоим,

У ёғи таваккал дер эди, доим.

 

Бу йўлда ўлмоқни шарафлигини,

Бу йўлни ҳақиқат тарафлигини.

 

Бу шаҳодат йўли эканлигини,

Бу боққа уруғлар экканлигини.

 

Англарди, мабодо фидо бўлса жон,

Шу билан саломат қолса бу имон.

 

Олса олишади демак, жонимни,
Тўкса тўкишади ноҳақ қонимни.

 

Бу йўлда набилар қони тўкилган,

Қанча буюк зотлар, уриб, сўкилган?!

 

Улар қисматининг меросхўри ман,

Уларнинг меросин, асраб қўрийман.

 

Шу даъват йўлида гар чиқса жоним,

Ажаб эрмас раҳм этса, Раҳмоним!

 

Шаҳидлар сафидан жой берса менга,

Ўзига дер, яна не керак сенга?!

 

Таҳликада турган маҳзун имомга,

Хабар келди, келинг деб издиҳомга.

 

Масковда бўлармиш улуғ анжуман,
Олимлар келармиш кўп турли туман.

 

Бу киши боришни қилди ихтиёр,

Тақдирда битилган демак, шу қарор.

 

Ҳозирлик кўришар эди сафарга,

Аллоҳ етиштирсин дея зафарга.

 

Ҳамроҳи Рамазон Маткарим эди,

Бир фидоий ва кўнгли ярим эди.

 

Шайхни хизматига отланди у кас,

Билмадилар ИАК қанчалик нокас.

 

Тошкентдан учишга қилдилар қарор,

Айби йўқ одамга қочиш на даркор?!

 

Ўшдан кетмадилар сафарга бу дам,

Гарчи бор бўлсада, ёрдамчи одам.

 

Ҳукумат кўрсин ва билсинлар тамом,

Бизда бир жиноят йўқдир, батамом.

 

Агар қонунига қилса риоя,

Ўз қонунин ўзи қилмаса зоя.

 

Уларнинг ҳаққи йўқ, тўсишга йўлни,

Келишиб қўлига бердилар қўлни.

 

Оқибат не бўлди қиларман баён,

Гарчи бу кўпларга бўлгандир аён!

5.

 

 


ИАК мулозими Рустам Иноят,

Бир қулай фурсатни топди ниҳоят.

 

Унга етиб келди шундай бир хабар,

Бу хабар оддиймас, балким хушхабар.

 

Имом билет олган, Масков томонга,

Баҳона топилди феъли ёмонга.

 

Унинг ўзи ёлғиз эмасдир бироқ,

Ёнида ҳамроҳи бор экан шундоқ.

 

Улар учар экан, афсус жуда суст,

Эрталаб йигирма тўққизда август.

 

Лекин, байрамимиз олдидан экан,

Балким бу байрамга совға бўларкан.

 

Ўйлаб ўйга ботди, Рустам Иноят,

Унга маъқул бўлди, бу фикр ғоят.

 

Имомни ўн минглаб одамлари бор,

Уни ҳибс қилиш бўлгандир душвор.

 

Тошкентда у энди, ёлғиз ўзидир,

Уни йўқ қилиш бу ИАК сўзидир.

 

Ёнида шеригин гарчи айби йўқ,

Уни ҳам йўқот деб, қилди ИАК дўқ.

 

Хуфя таёрланди махсус хизматлар,

Оёқ ости бўлди, иззат ҳурматлар.

 

Бу қулай фурсатни бермайин деб бой,

Рустам шахсан ўзи келди хойнаҳой.

 

Жомеъ масжидида намозхонларни,

Ғалаён қилар деб, бу инсонларни.

 

Бир оз қўрқув ила ҳадик бор эди,

ИАКни кўзига, дунё тор эди.

 

Шу сабаб, мудофа вазири дарҳол,

Ҳарбий қўшинларни тўплади ал ҳол.

 

Ҳарбийлар тўпланиб вилоятлардан,
Ажраб адо бўлиб, ҳаловатлардан.

 

Андижон шаҳрига олиб келинди,

Ҳар эҳтимолликни олди олинди.

 

Мабодо исёнга чиқса оломон,

ИАК тайёр эди, тўкишликка қон.

 

Лекин, Жомеъ аҳли ҳали билмасди,

Нелар бўлажагин хаёл қилмасди.

 

Аскарларни тайёр қилиб қўйдилар,

Ошни еб, ароқни ичиб, тўйдилар.

 

Энди ўша кунни кутишлик қолди,

Кун келди, қалбларга ғулғула солди.

 

Аэропортга келиб Рустам Иноят,

Буюк Аллоҳ унга қилсин кифоят.

 

Тайинлаб қўйди ўз жосусларига,

Кейин фойда бўлмас афсусларига.

 

Қаранглар шу икки киши келганда,

Сергак тур, довдираб қолмагин санда.

 

Одамлардан секин ажратиб олинг,

Кейин алоҳида хонага солинг.

 

Аэропорт ичида хизматчилари,

Бу ерда нима гап, англамас бари.

 

Улар бажардилар Рустам буйруғин,

Яъниким, мустабид ИАК, қуйруғин.

 

Бу икки кишини ҳужжат баҳона,

Илтифот қилдилар унга шоҳона.

 

Текширамиз дея, олиб кетдилар,

Ёвузлар мақсадга охир етдилар.

 

У ёқда турарди маскалар кийган,

Тўрт бешта баҳайбат, русми ё арман.

 

Улар ушладилар бу икки жонни,

Хурсанд қилиб ИАК деган, шайтонни.

 

Қўлларин кишанлаб, олиб кетдилар,

Йўловчилар йўлда қолиб кетдилар.

 

Бир соат ўтмасдан бу икки маҳбус,

Олиб келинади бир жойга махсус.

 

Бу жойни МХХ зиндони дерлар,

Бу ерда одамлар бошини ерлар.

 

Бу ерга келтирган одамлар кейин,

Бошқа бу хонага кирмас атайин.

 

Имом ажратилди, у ҳамроҳидан,

Дунё титрар эди, булар оҳидан.

 

Қоронғу хонада ёлғиз қўйдилар,

Унинг қалб юрагин тиғсиз сўйдилар.

 

Унга тегмай турди, бир муддат булар,

Кутди Жомеъ аҳли энди не қилар?

 

Жомеъда бошланди, саросималар,

Бари беҳудадир бу ваҳималар.

 

Жомеъ аҳли билди, имом йўқолди,
Золим ИАК ундан қасдини олди.

 

Шумхабар тарқалди жумла жаҳонга,

Қалбларда имонлар, тушди туғёнга.

 

Халойиқ довдираб излаб бошлади,

Ҳамма бир бирига, сўзлаб бошлади.

 

Нима қилишини билмас оломон,
Йўл бошловчи одам кўринмас ҳамон.

 

Имомнинг ноиби Абдуғафур ҳам,
Қўрқандан довдираб қолганди, шу дам.

 

Ҳукумат кучлари жанга шай эди,

ИАКнинг ичгани, шароб май эди.

 

У қаттиқ қўрқарди, халқ исёнидан,

Айрилиб қолишдан ширин жонидан.

 

Барча визирлару казо казолар,

Байрам куни тутган эди азолар.

 

Уларга татимай қолдику байрам,
Энди не бўлиши, аниқмас мубҳам.

 

Тезда тугатишди байрам тўйини,

Қўрқув эгаллаган ИАК ўйини.

 

У энди кутарди, ҳар куни хабар,

Бу хабар у учун эди, мўътабар.

 

Андижонда нима бўляпди экан,

Жомеъ аҳли нима қиляпди экан?.

 

Унга етказилар хабар ҳар соат,

Барча мулозимлар қилар итоат.

 

Бу буюк имомни севган одамлар,

Энди қўяр экан, қандай қадамлар?!

 

Токи улар кетмас эканлар тинчиб,

Бу имомни бўлмас эди, «тинчитиб.»

 

Уни йўқ қилишга, қўрқиб турарди,

«Керак бўлса, чиқар» деб, дўқ урарди.

 

Имом ертўлада, ёлғиз хонада,

Бу жой унинг учун, бир кошонада.

 

Тинмай қуръон ўқиб, қилар қироат,

Бу иш эди, доим у учун одат.

 

Уни ҳеч ким сўроқ, савол қилмасди,
Нега қамашганин биров билмасди.

 

ИАКнинг мақсади, ёвузлик эди,

Буни Иноятдан бошқа билмасди.

 

«Агар тинчиб кетса, аҳли Андижон,
Бу одамни тезда, йўқ қилгил, шу он!

 

Агар бошласалар улар исённи,

Бостиргин, майлида тўксангда қонни.

 

Агар зарур бўлса, билгил мабодо,

Борган сари жанжал бўлса зиёда.

 

Имомни уйига қайтариб юбор,

Тинчликни сақлашлик бўлсин устувор!»

 

Рустам бу гапларни, эшитар эди,

ИАКни юпатиб, қиламан деди.

 

Жомеъ аҳли эса, парокандадир,

Билмаслар айб сенда, ёки мендадир?!

 

Жумага тўпланди минг минг оломон,

Ҳамма ниманидир, кутарди ҳайрон.

 

Мулла Абдуғафур қилди маъруза,

Маърузаси қисқа бўлганди жуда.

 

Деди, бизлар бориб, ариза ёздик,

Буни эшитиб биз, ақлдан оздик.

 

Нима дейди, қаранг Абдуғафурни,

Наҳот кимлигини билмас кофирни?!

 

Милиция ваъда берибди қаранг,

Йўқолган имомни излармиш аранг.

 

Имомни акаси Абдуғани ҳам,

Ярим соат нутқ қилди, ўша дам.

 

Униям гаплари ушбу мавзуда,

Буларни эшитиш қизиқдир жуда.

 

Ҳаммаси айтяпди, милициямиз,

Бизга ваъда берди, деди, топамиз!

 

ИАК ўғирлаган эди, имомни,

Ментлар алдар эди, бу издиҳомни.

 

Кимдир бақирарди, Аллоҳу Акбар,

Ким дерди, бақирма, етмасин зарар.

 

Қайғуга ботганди Жомеъни қавми,

Лайлга айланди, уларнинг явми.

 

Ким нима қилишни билмай турарди,

Бошчисиз оломон изғиб юрарди.

 

Кимдир деди, кетдик ҳоким олдига,

Кимдир айтди, энди кечга қолдига.

 

Хуллас калом шундай тугади жума,

Менга, «нега бундай қилдинглар» дема!

 

Шов шувлар бир ҳафта ўтгач босилди,

Одамлар савдога, ишга шошилди.

 

ИАК кутган исён, бермай қолди рўй,

Хурсанд бўлиб деди, энди қўйни сўй.

 

Рустам Иноятни қилди зиёфат,

Деди ёмон экансан, сан касофат.

 

Сенга мени жуда, ҳурматим ошди,

Энди ишни пишир, душман ҳам қочди.

 

Рустам гарчи сенинг жаллодларинг кўп,

Бу ишга ҳаммаси ярамайди хўп.

 

Буни қилган одам, бўлсинда довдир,

Бу ишни бажаргач, уни ҳам ўлдир.

 

Шундай келишдилар, бу икки шайтон,

Ноҳақ ноқонуний тўкишликка қон.

 

Иноят боплайман ўзим деб кетди,

ИАК хурсанд бўлди, мақсадга етди.

 

Ботилнинг доимо ишлари ботил,

Олиб келинди тез, иккита қотил.

 

Улар русийзабон жиноятчилар,

Ўлим ҳукмин олган хиёнатчилар.

 

Улар кириб қатл қилди имомни,

Ноҳақдан тўкдилар, беҳуда қонни.

 

Қатл қилди, унинг ҳамроҳини ҳам,

Бу жиноят ошкор бўлмасин ҳечам.

 

Ўликлар жасадин олиб кетдилар,

Номаълум бир ерга кўмиб келдилар.

 

Кейин бир ҳафтача, бу икки нокас,

Героинни ҳидлаб бўлдилар сармаст.

 

Кейин, бу иккови овқат дедилар,

Берилган нарсани барин едилар.

 

Шу билан уйқудан турмади бошқа,

Заҳар солинганди ейилган ошқа.

 

Жиноят изини яширди булар,

Аллоҳнинг каломин тан олмас улар.

 

Силлиққина қилиб бажаргач ишни,

Кўтарди ИАКдан катта ташвишни.

 

ИАК бўлди ундан доим миннатдор,
Иноятов топди ҳурмат эътибор.

 

Жомеъ аҳли эса, тарқалиб кетди,

Қамалиш навбати уларга етди.

 

Уларнинг қанчаси қамалди кейин,

Қанчаси тарк этди, юртни атайин.

 

Қанчаси жомеъга келмайин қўйди,

Қанчаси жойидан жилмайин қўйди.

 

Кейинроқ умуман ёпилди масжид,

Шу билан ҳаммаси бўлдику жим жит.

 

Фақат битта гуруҳ ёшлар бор эди,

Уларнинг кўзига дунё тор эди.

 

Уларнинг мақсади қасос олишдир,

ИАКнинг кўнглига қўрқув солишдир.

 

Омади келмади лекин уларни,

Ўз жойида баён этдим буларни.

 

Уларнинг алами ичида қолди,

ИАК улардан ҳам қасосин олди.

 

Генерал бўлди сўнг Рустам Иноят,

Чунки, қилган эди, улкан жиноят!

6.

 

 

 

ИАК деган малъун, бир каззоб эди,
Иши дин аҳлига, изтироб эди.

 

Тоҳирдан аламин ололмаганди,

Уни ҳеч турмага сололмаганди.

 

У қочиб кетишга улгуриб қолди,

ИАК бошқалардан ўчини олди.

 

Тоҳир макон тутди Афғонистонда,

Дўқ уриб турарди, у онда сонда.

 

Қочоқ мусулмонлар бориб олдига,

Дерлар: ундан ҳам балога қолдига.

 

Мазҳабпараст мутаассиб эди у,

Мазҳабга ҳамма кириш шарт деди у.

 

Суннат аҳлига кўп берди азоблар,

Бу ҳақда ёзилган кўплаб китоблар.

 

Тоҳир бир жоҳили мураккаб эди,

Мусулмонлар унга бир маркаб эди.

 

Амирлик даъвоси тушган дилига,
Гапирар не келса, энди тилига.

 

Мавороуннаҳр Амири мен дер,
Ўзича гўёки диннинг ғамин ер.

 

Кўп аҳмоқлик қилди, то ўлгунгача,
Катта хатоларга қўл урди неча.

 

То уйига бомба тушгунча Тоҳир,

Беҳад фитналарни қилдику зоҳир.

 

ИАК эса, ундан қўрқиб яшади,
Бор кучини унга қарши ташлади.

 

Душман бўлди ИАК билан Тоҳирвой,
Орада мўминлар аҳволига вой.

 

ИАК йўқ қиларди, уламоларни,

Одамлар эргашган ҳукамоларни.

 

Унинг қалбига бир қўрқув тушганди,
Ақли ҳуши эса, бошдан учганди.

 

Динга қарши кураш қилди беомон,

Бўлди мусулмонлар аҳволи ёмон.

 

Тоҳирнинг фитнаси оламга татир,

Бу айтганим хамир учидан патир.

 

ИАКнинг фитнаси, ундан ёмондир,

Шундай бир фитнага тўла замондир.

 

Урушлар авж олди, Афғонистонда,
Дунё эътибори ҳам Толибонда.

 

Ҳаммаси жим туриб, кузатар эди,

Алянсга ёрдамин узатар эди.

 

Шайхни йўқ қилсада, барибир ИАК,

Қалби хотиржамлик топмади мутлақ.

 

Бу шундай бўлиши бегумон эди,

Бу нарса биз учун, хўп аён эди.

 

Тинчлик йўқ эдида, руслар томонда,
Кавказ бўлгасида, Чеченистонда.

 

У томонда жанглар борарди тинмай,
ИАК кузатарди доим эринмай.

 

У амр қилганди мулозимларга,

Ҳар нарсага ҳозиру нозирларга.

 

Кимки, борган бўлса Афғонистонга,

Ёки, Россияга, Чеченистонга.

 

Ушласанглар отиб ўлдиринг, тамом,

Бундайларга энди яшашлик ҳаром!

 

ИАК қўрқар эди, мусулмонлардан,

Мужоҳид, серсоқол, шер ўғлонлардан.

 

Ўзику бир номард, хезалак эди,

Хуш кўргани ароғу газак эди.

 

Шайхнинг йўқолгани бўлсада аён,

Бу учун бўлмади, ҳеч қандай исён.

 

Бу улкан жиноят учун ИАКдан,

Шайхни ўлдиргани учун ноҳақдан.

 

Ҳеч кимса дунёда савол сўрмади,

Уни ким йўқ қилди, биров кўрмади.

 

Бу иш силлиққина битди, гўёки,
Баъзида гапириб қўйилар ёки.

 

Кейин, Жомеъ аҳли пешвосиз қолди,

Улар аламини намоздан олди.

 

Бор эди бир гуруҳ, мардлар, рижоллар,

Уларга таъсирин ўтказмас чоллар.

 

Улар қасд олишни ўйлашар эди,

Доим шу мавзуда сўзлашар эди.

 

Улар кўп норози бўлди тузумдан,

Имом менга афзал дерди, ўзимдан.

 

Улар пешвосига содиқлар эди,

Ҳарб илмида бари собиқлар эди.

 

Хуллас, ўша пайтда, улар вакили,

Хаттобнинг олдига боришган хили.

 

Унга баён этиб, арзи ҳолини,

Тушунтириб унга ўз аҳволини.

 

Қасос олишликка ёрдам сўрашган,

Хаттоб ҳам, ҳақ учун кўп йил курашган.

 

У ўз ёрдамини бераман деган,

Мен мусулмонларни севаман деган.

 

Нима керак бўлса, топиб бераман,

Қўлимдан не келса, майли қиламан.

 

Турли йўллар билан турли асбобни,

Олиб келишганлар, қаранг шитобни.

 

Уларнинг мақсади олмоқлик қасос,

Қасос олиш, инсон фитратига хос.

 

Ноҳақ ўлдирилган ғариб олимдан,

Қасос олишмоқчи бўлди золимдан.

 

Кўп ўйлаб турли хил режалар қилиб,

Турли маълумотни ўрганиб, билиб.

 

Ўн олтинчи феврал, тўқсон тўққизда,

Тонг пайти эрталаб, соат тўққизда.

 

ИАК келар экан, Олий Мажлисга,

Шу куни қасд олиш, лозимдир бизга.

 

Деган, бир қарорга келади булар,
Шунга тайёргарлик қилишар улар.

 

Лекин, шу орада бўлди бир воқеъ,

Золим ИАК учун қулай дарвоқеъ.

 

Баҳром қори деган, йигит бор эди,

У Амир Тоҳирга хизматкор эди.

 

Тоҳир санар эди, ўзини амир,

Амирга ҳамма халқ бўлсин муътамир.

 

Қасоскор йигитлар билан учрашиб,

Турар эди, Баҳром қори гаплашиб.

 

Бу Баҳром Тоҳирнинг вакили эди,

Қасоскор йигитлар, Баҳромга деди.

 

Бизни қасдимиз бор, золим ИАКдан,
Уни ўтказамиз тезда элакдан.

 

Бу ишнинг муддати шу, феврал ойи,
Шу куни портлайди, золим саройи.

 

Афсус, Баҳром қори бир хато қилди,

Ўз жонига ўзи кўп жафо қилди.

 

У айтди қасоскор йигитга қараб,
Амирга итоат вожиб деган Раб.

 

Амир Тоҳир бундай хабари йўқдир,
Бу ишингиз унга отилган ўқдир.

 

Сизлар шошмай туринг, мен бориб унга,

Айтаман бирма бир, тўй қайси кунга.

 

Агар рухсат берса, кейин қиласиз,

Рухсати бўлмаса, бўйин сунасиз.

 

Бу Баҳром қорининг хатоси эди,

Ўз жонига қилган, жафоси эди.

 

Тоҳирни олдига боради Баҳром,

Қуръонни ёд олган, лекин иши хом.

 

Тоҳир унга дейди, тўхтатсин тўйни,

Рухсат йўқ, қилмасин бу каби, ўйни.

 

Менга итоати вожиб уларни,
Сен етказгил бориб, тез ушбуларни.

 

Итоат қилишни истамасалар,
Ҳаммасини ўлдир, бўйсунмаса гар.

 

Аҳмоқ Тоҳир берди, шундай фармонни,

Йўлга чиқди, қаранг қори қуръонни.

 

Афғондан Эронга ўтади қори,

Кейин Туркманистон, ундан юқори,

 

Туркманлар қорини қамоққа олди,

Паспорт сохталиги билиниб қолди.

 

Туркман қамоғида ўтирган қори,

Кўп хатолар қилди, йўқолди ори.

 

У туркман зобитга деди, тез бўлинг,

Менга махфий хизмат топиб келтиринг.

 

Унга айтадиган муҳим гапим бор,

Бу гапни мен тезроқ айтмоғим даркор.

 

Туркман зобитлари келди олдига,

Қори гапирди не келса оғзига.

 

Деди, шундай шундай, тез хабар беринг,

Ўзбек томонига буни етказинг.

 

Тошкентда портлайди бир бомба тезда,

ИАК Парламентга келган бир кезда.

 

Бу хабарни айтинг МХХларга,
Бир чорасин кўрсин, тезроқ уларга.

 

Амал қилиб аҳмоқ Тоҳир сўзига,

Қори бола зулм қилди ўзига.

 

Туркманлар етказди, ушбу хабарни,

Оддий хабар эмас, бир муътабарни.

 

Ўзбек МХХси етиб келишди,

Қоридаги маълумотни билишди.

 

Уни олиб кетиб ўзлари билан,
Ажиб алламбало сўзлари билан.

 

Тошкентда қамоққа тиқиб қўйишди,

Не деса, олдига тўкиб қўйишди.

 

Бу хабар етишди, Иноятга ҳам,

Қилмиши гуноҳу жиноятга ҳам.

 

У буни эшитиб, ҳовлиқиб қолди,

ИАКни олдига қараб йўл олди.

 

Деди, кириб унга, муҳтарам жаноб,

Бу жомеъ аҳлининг, аҳволи хароб.

 

Энди тўрт йил ўтгач, қаранг орадан,

Қорини йўқ қилган шу можародан.

 

Булар сиздан қасос олмоқчи эмиш,

Тоҳирвой тўхтатиб қолмоқчи эмиш.

 

Тоҳирни одами ушланиб қолди,

Барча маълумотни шу тўкиб солди.

 

Ўйланиб ўйига етмасди ИАК,

У бундай бир нарса кутарди мутлақ.

 

Лекин, Жомеъ аҳли йўқолиб кетди,

Ким қаёққа кетди, ким ўлиб кетди?!

 

Наҳотки, орадан ўтиб шунча йил,

Қасоскорлар чиқиб қолди, энди бил.

 

Хўп, нима қиламиз энди буларни,

Ўйлаб кўриш керак, биз ушбуларни?.

 

Рустам Иноятдан эшитдим буни,

Кўпаймоқда турли фирқа тун куни.

 

Уларнинг барчаси назоратдадир,

Қора рўйхатларда, фалокатдадир.

 

Буларни барчасин қамамоқ учун,

Бизга лозим эди, баҳона бир кун.

 

Бу ёқда бор яна демократлар,

Яна турли туман маслакратлар.

 

Ҳаммасини йиғиб териб олишга,

Бир каттароқ сабаб керак бу ишга.

 

Мана шу бомбаси портласа агар,
Бундан бизга асло етмайди зарар.

 

Кимлар ўлса ўлар, тасодифий ҳол,

Кейин биз қамаймиз, қўрқмай бемалол!

 

Шундай фикрларни ўйларди ИАК,

Охир бир қарорга келди бу бадбахт.

 

Деди, эшит сўзим Рустам Иноят,

Биз сен билан қилдик, сонсиз жиноят.

 

Кел яна қиламиз, бир катта ўйин,

Қамаймиз ким бизга, сунмаса бўйин!

 

Сен индамай тургин, ўша бомбани,

Портлатса портлатсин, ўлдирсин мани.

 

Мен эса, кейинроқ келиб майдонга,

Жар соламан кейин, жумла жаҳонга.

 

Сен кейин бошлайсан, ушлаб қамашни,

Ўргатиш шарт эмас, сенга ямашни.

 

Хўп, деди тиржайиб туриб Иноят,

Қилсак қилибмизда яна жиноят.

 

Анави қорини дамини ўчир,

Дегил: бу сирни биз, билмадик, кечир!

 

Шундай қилиб, фитна бошланди, эй воҳ,

Бу ёғи не бўлди, ҳаммамиз гувоҳ.

7.

 

 

 

Тошкентда бомбалар портлади қатор,

Бу кун воқеъаси ҳали эсда бор.

 

Ўн олтита одам ўлди, шу куни,

Ойнаи жаҳонда, гапирган буни.

 

Булар тасодифий одамлар эди,
Бу ҳам ИАК кутган, хуш дамлар эди.

 

Портлашни кузатиб турди, ниҳоят,

Жаллодларни тўплаб, Рустам Иноят.

 

Бу ишни амалга оширганларни,

Кимлар ёрдам бериб, яширганларни.

 

Уларнинг аммаю холаларини,

Узоқ яқин, гўдак болаларини.

 

Ҳаммасини ушлаб, тиқди қамоққа,

Улар маҳкум эди, энди ўлмоққа.

 

Бу бало бўлишин билган бўлсада,

Шунча ноҳақ одам ўлган бўлсада.

 

Буларни олдини олишмаганди,

Булар яҳудлардан қолишмаганди.

ИАК келди, тезда портлаш жойига,

Қаранг ким тиз чўкиб турган пойига?

 

У деди, бизларга маълумдир булар,
Ким қилди, бу ишни, террорист улар.

 

Уларнинг битаси, Истанбулдадир,

Биттаси Афғонда, тоғда, чўлдадир.

 

Булар террористлар кўролмайдилар,

Бу мустақилликка қувонмайдилар.

 

ИАК билан бирга, турди ўша кун,

Рустам Инояту, Зокир Алмат чун.

 

Бу лавҳа йотубда турибди ҳали,

ТВдан кўрганмизm бизлар илгари.

 

Бу балони олди олинсин дея,

Баҳром қори сирни очди, ножўя.

 

Лекин, ИАК тўйни тўхтатмаганди,
Кўп қонлар ичсада, ҳеч тўймаганди.

 

Қорини гапларин эшитиб эй воҳ,

Ўзига қўйдилар катта айб, гуноҳ.

 

Қорига берилди, ўлим жазоси,
Шундай ўлим бўлди, унинг қазоси.

 

Баҳром қори содда, холис одамдир,

ИАК пихин ёрган, бир муттаҳамдир.

 

Тоҳир ҳам бу тўйни, тўхтасин деди,

Тўй бўлса ҳам, менсиз бўлмасин деди.

 

Унинг димоғию, кибру ҳавоси,
Шуҳратпарастликка бўлган шайдоси.

 

Бу тўйни бузишга сабаб бўлганди,
Баҳром қори у деб, ноҳақ ўлганди.

 

Тоҳир ўзи билмай қилдида араз,

Бундай фойдаланди, бу ИАК, мараз.

 

Бу катта бир фитна бўлди оламда,
Даҳшатлар рўй берди, ҳар бир қадамда.

 

Қама қамаларни бошлашди бирдан,

Бир юз эллик тўққиз модда қўйилган.

 

Ҳар бир вилоятда, ҳар бир шаҳарда,

Кечаси тунлару, эрта наҳорда.

 

Диндорлар ҳибсга олинди бир бир,

Бу нарсалар эмас, аслида бир сир.

 

Оммавий қамалди минг минглаб одам,

Ҳамма ёқ тўполон, ур йиқ, ўшал дам.

 

Ҳизбутлар қамалди, ваҳҳобийлар ҳам,

Нурчилар қамалди, куф суфчилар ҳам.

 

Демократлару, журналистларни,

Ҳуқуқбонларнию яна кимларни.

 

Орасида қанча ўғри каззоблар,

Ҳаммасига келди сонсиз азоблар.

 

Ҳеч битта шаҳару, ҳеч битта қишлоқ,

Қамалмаган одам қолмади бироқ.

 

Бу қама қамалар, яқин тарихдир,

Бу гапларим ёлғон эмас, саҳиҳдир.

 

Турмаларда бўлди, тазйиқ, қатағон,

Намозу рўзани маън қилди, шу он.

 

Мамлакатда бошлаб, бу қатли омни,

ИАК бир қўрқитиб қўйди, авомни.

 

Расмий муллалар ҳам бу қатағонда,
Иштирок этишди не бор имконда.

 

Улар айтиб берди, кимлар ваҳҳобий,

Кимлар ҳизбут, ҳанафий, ким эса шофий?!

 

Улар мўминларга қилди хиёнат,

Уларда йўқ эди, дину диёнат.

 

Бу ишлар бошида турди ниҳоят,

Шу биз билган эски, Рустам Иноят!

 

Қатағон авжига чиққан замонда,
Тоҳир пайдо бўлди, Қирғизистонда.

 

Унинг гуруҳига мансуб қўшинлар,

Дастидан озорлар кўрди қўшнилар.

 

Улар тоғлар ошиб, келишган эди,

Ўзбекистонга йўл беринглар деди.

 

Улар жойлашганди келиб Боткенда,

ИАКнинг уйқуси қочди Тошкентда.

 

Уларга келиб, қилди пўписаю дўқ,

Жанг учун етарли куч қудрати йўқ.

 

ИАК ва қирғизлар бўлди беором,

Қўрқоқларнинг бўлди, ороми ҳаром.

 

Жазавага тушди нобакор ИАК,

Зулмни авжига чиқарди мутлақ!

 

Кимки қўлга тушса, жиҳодчи дея,

Ўлим жазосини беришди нега?

 

Чунки, қаттиқ қўрқар эди, улардан,

Турли фитна фасод, чиқди шулардан.

 

Жума Намангоний эди, қўмондон,

Ундан ҳайиқарди бу Тоҳир нодон.

 

Боткен гуруҳига раҳбар эди у,

Тоҳирвой Қобулда қиларди орзу.

 

Бу фитна туфайли кўп мусулмонлар,

Турмаларда ноҳақ топширди жонлар.

 

Мен билган таниган, қанча одамлар,
Отиб ўлдирилди шу машъум дамлар.

 

Тоҳир фитнасидан фойда бўлмади,

Ҳамма одам ўлди, лек у ўлмади.

 

Тўрт беш японларни олдилар асир,
Қирғизларга балким қилар деб, таъсир.

 

Уларнинг бошига уч милён доллар,

Берсин деди кейин, бу Тоҳир довдир.

 

Қирғизлар ноилож қолишди шунда,

Пулни олиб келди, бир киши тунда.

 

Дод бу Тоҳирвойни дастидан минг дод,

Японларни қилди, пул олиб озод.

 

Пулни олиб мақсадига етдилар,

Кейин афғон сари, қайтиб кетдилар.

 

ИАК эса бундан, бўлиб дарғазаб,

Даҳшатли турқига бўлмасди қараб.

 

ИАКнинг қатағон сиёсатини,

Ўз халқига ноҳақ раёсатини.

 

Оқлаб берди, ўша Тоҳир фитнаси,

Қанчалик даҳшатлик, у кунлар саси.

 

Дунёдаги барча давлат раҳбари,

ИАКни мустабид деган, илгари.

 

Энди унга қарши гапиролмасди,

Тоҳирнинг ишини оқлай олмасди.

 

Ўзи англамаган ҳолида Тоҳир,

ИАКга кўп ёрдам бергани зоҳир!

 

Зулмлар кўп бўлди, ростдир бу сўзим,

У кунларни кўрган, билган мен ўзим.

 

Зулмлар ҳаддидан ошарди тинмай,

Ким қолди у кунлар, букилмай, синмай?!

 

Бу билан кўргулик бўлмади тамом,

Қатағонлар ҳали, кўп этди давом.

 

 

 

8.

 

 

 

Динга қарши кураш бошлаган ИАК,

Хотиржам бўлишни ўйларди мутлақ.

 

Диннинг душманлари бахти қародир,

Дунё охиратда юзи қародир.

 

Улар йўқотай дер, дили ғамликни,

Ҳаргиз тополмаслар хотиржамликни.

 

Имомни йўқ қилиб, на бўлди охир,

Турли хил фирқалар, бўлдику зоҳир.

 

ИАК содиқ эди, тахту курсийга,

Келсин деди, айтинг собиқ муфтийга.

 

Йўқ қилдим, ким бўлса ваҳҳобий ёмон,

У келиб яшайсин , энди тинч омон.

 

Шарти шу қўлласин, мен тутган йўлим,
Қўлламаганларни кутади ўлим.

 

Мени динга қарши, демасин авом,

Келиб муллаликни эттирсин давом.

 

Собиқ муфтий номи, дейилар Содиқ,

Яъни, мустабидга, мазҳабга содиқ.

 

Қайтиб келишликка у бўлди рози,

Йўқ бўлганди, кимки ундан норози.

 

У энди авомга уламо эди,

Ўзича шайху пир, ҳукамо эди.

 

Келиб хизмат қилди, у мустабидга,
Ҳақ гапни айтмоқлик, яхшидир бетга.

 

Мутаассибликни ривожлантирди,

Суннат йўлин эса, қирди ўлдирди.

 

Бу миллат ичида, у каби хоин,

У каби бир қўрқоқ, бебурд бетайин.

 

Махлуқни борлиги, менга маълуммас,

Бўлсада, барибир ундан зўр эмас.

 

Йўқ қилинган шайхни, бадном қилди у,

Унинг йўқлигини яхши билди у!

 

Бунинг ҳам алами бор эди, ундан,

Фарқи бор албатта, кечани кундан.

 

Бу доим ҳукумат хизматидадир,
Шу сабабли элнинг ҳурматидадир.

 

У эса, давлатга алоқаси йўқ,
Унинг ҳукуматдан мутлақ кўнгли тўқ.

 

У умид этмасди, мансабу амал,

Чунки, тўғри эди, қўйилган тамал.

 

Бу келиб хизматни бошлаган замон,

Сал хотиржам бўлди, ИАК нотавон.

 

У кўп одамларни қилганди қирғин,
Биларди, буларни сўрарлар бир кун.

 

Қўрқарди ич ичдан, агар, мабодо,

Ростдан ҳам бор бўлса, дунёда Худо.

 

Мабодо рост бўлса, дўзах жаҳаннам,

Кошки эди, мени туғмаса онам.

 

Унинг нопок қалби, қўрқувга тўлган,

Жасади соғлому лек, руҳи ўлган.

 

Шу сабаб муллар билан гоҳ гоҳо,

Учрашиб бошлади бу хоҳу нохо.

 

Руслар томонда ҳам тинчлик йўқ эди,

Масковда портлашлар жуда кўп эди.

 

Елсин қариб қолди, чарчади бутун,

Ўрнига келганнинг номидир Путин.

 

Афғонни Толибон эгаллаб олди,

Бу ҳолат ИАКни, қайғуга солди.

 

Бу қўрқоқ ва мажруҳ нотавон эди,

Бунинг жони жуда, ширин жон эди.

 

Шу онда юз берди, битта фалокат,

ИАК учун бўлди, ором ҳаловат.

 

АҚШдаги икки эгизак бино,

Ичи тўла доим, фаҳш ила зино.

 

Учоқ билан уриб вайрон қилинди,
Бундан кичик Бушни, қалби тилинди.

 

Шу сабаб, шарт қўйди у Толибонга,
Бин Лодинни ушлаб, бер биз томонга.

 

Мулла Умар бўйин сунмайман деди,

Кофирга мўминни бермайман деди,

Шу сабаб бўлдию, бу кичикна Буш,

Толибонга қарши бошлади уруш.

 

Бу урушда унга ҳамкор бўлдилар,
Ўттиз бешта давлат, уруш қилдилар.

 

Бу жангда қатнашди Ўзбекистон ҳам,

Чунки, ИАК деган, эмасдир одам.

 

Одам суратида юрган шайтон у,

Шайтонга қул бўлган, кофир инсон у.

 

Афғонда бошланди омонсиз жанглар.

Сон саноқсиз одам ўлди, қаранглар.

 

Тоҳирни гуруҳи толиблар аро,

Булар ҳам бор, қайда бўлса можаро.

 

Осмондан бомбалар ташлар учоқлар,
Қайга ҳам қочарди, толиб қочоқлар?!

 

Толибон режими қулади тезда,

Чекинишга фармон бўлди шу кезда.

 

Толиблар бўйсуниб келган фармонга,

Бари қочиб ўтди, Вазиристонга.

 

Афғонда тузилди янги ҳукумат,

АҚШ ёрдамисиз турмас бир муддат.

 

Толиблар курашда этдилар давом,

Бу кураш то ҳануз бўлмади тамом.

 

Толиблар режими қулаган бу дам,

ИАК учун бўлди, ҳақиқий байрам.

 

У катта балодан қутулган эди,
Лекин, ҳақиқийга тутилган эди.

 

Русларнинг раҳбари бўлганди Путин,

У ҳам чеченларни қилди чилпарчин.

 

Урушлар авж олди, икки томонда,
Руслар ғолиб бўлди, ушбу майдонда.

 

Бу ҳам ИАК учун хушхабар эди,

Чунки, қиёматдан бехабар эди.

 

АҚШ бошлиқ ўша ўттизта давлат,
Дабдабаси улуғ, лек қуруқ савлат.

 

Ироқ сари қилди, кейин ҳужумни,

Катта хато қилди, лекин бу жинни.

 

ИАК эса Бушни қўллаб қувватлаб,

Маъруза ўқиди, урушни оқлаб.

 

Аслида Саддамдан ўзин фарқи йўқ,
Уни диктатор деб, урар эди дўқ.

 

АҚШ нинг ишлари мунофиқликдир,

Мақсад манфаатга мувофиқликдир.

 

Шу Буш дегани ҳам, малъун, касофат,

Ислом аҳлига кўп, келтирди офат.

 

Аслида ИАК ҳам, диктатор золим,
Буни англаш учун керакмас олим.

 

АҚШ ИАК билан дўст эди, чандон,

Уларга итоат қиларди, ҳар он.

 

Ўз халқининг қонин ичсада агар,

АҚШ учун ИАК бўлди, жилвагар.

 

Дунёга ҳокимлик қилар маккорлар,

Аллоҳ охиратда буларни хорлар.

 

Хуллас калом уруш жанжаллар аро,

Қўрқиб яшар доим, бу бахти қаро.

 

Адо бўлмасада уруш жанжаллар,
Ўзбекистон тинч эди, у маҳаллар.

 

Кейин пайдо бўлди, бизда бир гуруҳ,

Бу гуруҳ ИАКни, қилдику мажруҳ.

 

Булар қилди, ҳеч ким қилмаган ишни,

ИАКнинг бошига солди ташвишни.

 

Улар чиққан эди, кутмаган жойдан,

Жомеъ аҳлиданмас, зодагон, бойдан.

 

Уларнинг каттаси Акрам Йўлдошдир,

У киши ҳам элга, бир қайғудошдир.

 

Булар исён қилди, золим ИАКга,

Гарчи, куч қудрат йўқ бўлсада якка.

 

Буларнинг кимлигин билмаган ҳеч ким,

Булар қилган ишни, қилмаган ҳеч ким.

 

Буларнинг қиссаси ўз жойидадир,

Ҳар нарса вақтида, бу қоидадир!

 

 

 

9

 

 

 

Динга қарши кураш тўхтамас эди,

Бу ИАК диндорлар, бошини еди.

 

У ёлғиз эмасди, ушбу курашда,

Динга, мусулмонга, қарши савашда.

 

Бир ёнида турди, Рустам Иноят,

Бир ёнида Зокир Алмат, ниҳоят.

 

Бўлиб ўтган барча жиноятларга,
Дину халққа қанча хиёнатларга.

 

Шулар жавобгардир икки оламда,
Шундай фикр бўлсин, ҳар бир одамда.

 

Андижонда бўлди зулмга исён,

Шаҳарда кўчада, оқди қизил қон.

 

Акрам Йўлдош деган, битта муаллим,

Ўзи олган эмас, бир диний таълим.

 

Лекин, фикрловчи мутафаккирдир,

Диний гуруҳ дейиш, хато фикрдир.

 

Уларда мазҳаб йўқ, йўқ диний таълим,

Мияси фикрга тўла, лиммо лим.

 

Ақидасин асли, ақл, мантиқдир,
Китобу суннатдан далил манқусдир.

 

Улар бари оддий, ўзбек одамлар,
Тирикчилик ғами, буларни жамлар.

 

Уларда интизом итоат бордир,

Шунгами билмадим, омади ёрдир.

 

Улар очган, турли туман корхона,

Заводу фабрика, ёки, молхона.

 

Ҳамма ишчилари ўзларидандир,

Ҳаммаси ўзаро бир жону тандир.

 

Уларни мол мулки кўп бўлган нечун?,

Кеча кундуз тинмай ишлаган учун!

 

ИАК хуфялари кузатиб юрган,
Қўрқитиб ҳар замон, пул олиб турган.

 

Охири ИАКга етган, бу хабар,

Шундай бир гуруҳ бор, бор хавфу хатар.

 

Йўқ қил, дея ИАК беради, фармон,

МХХ ҳам ишга тушар шу замон.

 

Йигирма уч катта тадбиркорларни,

Қўлида каттароқ пули борларни.

 

Қамоққа олдилар, бир кун ичида,
Булар воқеъаси қизиқдир жуда.

 

Булар бир жиҳодий гуруҳ эмасди,

Исломий Халифат қуринг демасди.

 

Булар тадбиркорлар, савдогар эди,
МХХлар асл иғвогар эди.

 

Хуллас, қамалишди катталар бари,

Қамалмади, кимки қочган илгари.

 

Уларнинг моллари талон қилинди,

Улар банкрот деб, эълон қилинди.

 

Минглаб одам қолди, ойликсиз, пулсиз,
Пул бўлмаса, пулдор одамга қулсиз.

 

Бу бир очиқ ойдин, адолатсизлик,
Жуда ноинсофлик, диёнатсизлик.

 

Одамлар норози бўлдилар жуда,
Алам эҳтирослар, эди авжида.

 

Шунда Суд бўлади, деган, гап бўлди,

Бинони олдига одамлар тўлди.

 

Кўриб англаб туриб, ушбу ҳолатни,

Судлар ҳам тўхтатди, суд адолатни.

 

Шунда пайдо бўлди, исён қарори,

Жўш урди одамлар, номуси - ори.

 

Фалон жойда қурол бордир, оламиз,

Кейин, бошига ит кунин соламиз.

 

Исён қилишликка қилишди қарор,

Бу яқин тарихда рўй берди, илк бор.

 

Улар ҳужум қилди, қайсидир жойга,

Қуролу аслаҳа, туридан бойга.

 

Қуролларни олиб, нари кетишди,

Турма эшигини бузиб киришди.

 

Турмада бор бўлган, бор зобит зотин,

Ўлдириб, буздилар турма ҳаётин.

 

Барча маҳбусларни озод қилдилар,
Ғамгин кўнгилларин бир шод қилдилар.

 

Кечаси боришди, бир икки жойга,

Казою казолар яшар саройга.

 

Прокурор ментларни отишди тунда,
Бир оз қасосларин олиб у кунда.

 

Ҳоким биносини эгаллаб кейин,

Халойиқни чорлаб, дейишди келинг.

 

Бу хабар етгунча токи ИАКга,
Улар хабар берганди, ҳамма ёққа.

 

ИАК келди, катта армия билан,

Нимаям қиларди, шу мия билан?!

 

Халойиққа тўла турган бу майдон,

Тўла ўраб олди, ҳарбийлар ҳар ён.


ИАК сим қоққанди тезда Путинга,

Отиб ташла дея, дўқ урди унга.

 

Қўрқмагил мен сенга ёрдам бераман,

Сени АҚШ эмас, лек мен севаман!

 

Қўрқиб турган ИАК ўзига келди,

Отинг деган, овоз сўзига келди.

 

Мудофаа вазири билан Алматов,

Қуролли гуруҳлар келганди тўп тўп.

 

Оддий оломонга, хотин халажга,

Гўдагу, ногирон, қари фалажга.

 

Гумбурлатиб ўқлар ёғлирди бирдан,

Фарёдлар осмонга учарди ердан.

 

Аёллар, болалар, қарию ёшлар,

Қий чувда йиғлашиб, кўзларин ёшлар.

 

Даҳшатларга тўлган ушбу майдонда,
Юзлаб одам ўлди, бирдан шу онда.

 

Қий чувда қоча қоч, бошланган эди,

Қочоқларга ҳам ит ташланган эди.

 

Хуллас калом бўлди, қиёмат қоим,
Бу кун ҳисобини, сўрар Худойим.

 

Етди кўп одамнинг умрин заволи,

ИАК зиммасинда барин уволи.

 

Одамлар қочдилар чегара томон,
Кимлар ўтиб олган, қолишди омон.

 

Қанчаси майибу мажруҳ бўлдилар,
Қанчаси адашган гуруҳ бўлдилар.

 

Қанчаси майдонда ўлиги қолди,

Қанчасин дараги номсиз йўқолди?!

 

Беш юзтача сақлаб қолинди жони,

Ўша омон қолган, кишилар сони.

 

Бундан кейин эса, ИАК дарғазаб,

Андижонни титиб ташлади қамаб.

 

Бу катта жиноят қонхўрлик учун,

У жазосин олмай, кетдику нечун?!

 

Зокир Алмат билан Рустам Иноят,

Жазо олмадилар қилиб жиноят!

 

То ҳануз сир сақлар, буни ҳукумат,

То ҳануз қурбонлар топмади ҳурмат.

 

То ҳануз қамоқдан, чиқмади улар,
Балки, озод бўлмай, турмада ўлар?!

 

То ҳануз аниқмас бу Акрам Йўлдош,

Ҳаётми ё олиб кетдимикан бош?!

 

Бу жиноят учун кимлар айбдор,

То ҳануз адолат, топмади қарор?!

 

Сарой муллалари чиққанда сўзга,

Айбдор ким бўлар, Акрамдан ўзга?!

 

Ҳатто собиқ муфтий Муҳаммад Содиқ,
ИАК хизматида доимо содиқ.

 

Акрамийлар бунга айбдор деди,

Улар кўп жазога сазовор деди.

 

Бу одам хиёнат қилди, қавмига,

Авом халқ уни шайх дейишар нега?!

 

Унинг хиёнатин сон саноғи йўқ,

У манфур бир махлуқ, бўлсин кўнгил тўқ!

 

У оқлаб ўтирди, ИАК зулмини,

Аллоҳим жазосин берсинда уни.

 

Муҳтарам Зот деди, нокас ИАКни,

Унутиб қўйганди буткул уятни.

 

ИАКни ёнида юрди дунёда,

Илоҳим бир жойда бўлсин уқбода!

 

Ундан бошқа яна қанча муллалар,

Каллага қозондек ўраб саллалар.

 

Улар ҳам ИАКга хизмат қилдилар,
Уни иззат билан ҳурмат қилдилар.

 

Илоҳо булар ҳам қиёмат куни,

Ҳисоб китоб, афсус надомат куни.

 

Дунёда тавбасиз яшаб ўлсинлар,

Бориб ИАК билан, бирга бўлсинлар!

 

Ҳақ йўлида турган одам оз бўлар,
Улар икки дунё, сарафроз бўлар.

 

Хоину қўрқоқлар, бир пулга қиммат,

Уларда йўқ чунки, журъату ҳиммат.

 

Абдували қори, жони фидодир,

Унинг мададкори ёлғиз Худодир!

 

У тоғутга хизмат қилмаган эди,

У дунёни кўзга илмаган эди.

 

У етказди элга соф ҳақиқатни,

Китобу суннатни, соф шариатни.

 

Унинг каби инсон ушбу диёрда,

Яна борлигига кўп шубҳам борда!

 

Унда бор тақвою, шижоат, мардлик,

Сўзлари ҳикматли, фасоҳат, дардлик.

 

Чуқур маъноларин англар қуръонни,

Тенги йўқ мен учун, ушбу инсонни.

 

Бу одам зулмнинг қурбони бўлди,

Ёмон одамларнинг ёмони бўлди.

 

Уни йўқотганда аҳли Андижон,

Афсуски, у пайтда, қилмади исён!

 

Унинг шогирдлари истади қасос,

Хатолар қилдилар, бўлмайин ҳассос.

 

Бу шайхни йўқ қилиб, мустабид золим,

Кейин топилмади, у каби, олим.

 

У мустабидларга хизмат қилмади,

У хиёнат, сотқинликни билмади.

 

У динни сотмади, ушбу дунёга,

У жонини сотди, жаннат, уқбога.

 

Уни йўқ қилсада, тугамади ғам,

ИАК бўлолмади ҳаргиз хотиржам.

 

Аламин ароқдан оларди доим,

Маст ҳолида жонин олди Худойим.

 

Бадбахт ўлиб кетди, охир оқибат,

Жойи дўзах бўлсин, то мангу абад.

 

Шаҳидлар саййиди бўлсин бу қори,

Мартабаси бўлсин баланд, юқори.

 

Жаннатда Набилар қўшниси бўлсин,

Мангу неъмат ичра яшасин, кулсин!

 

ИАК мангу йиғлаб, куйсин оловда,

Қилган қилмишига лойиқ тўловда!

 

Қорининг ортидан фарзандлари ҳам,

Етиб бориб, бари бўлишгандир жам.

 

Буларнинг қиссаси кейинги бобда,

Ўқийсизлар насиб этса китобда!

 

 

 

10

 

 

 

Шундайин бевафо ёлғон дунё бу,
Эҳ кимлардан бизга, қолғон дунё бу.

 

Не не дабдабали, шоҳлар ўтдилар,

Не жоҳил,лар, не огоҳлар ўтдилар?!

 

Ҳеч кимса бўлмади, дунёга устун,

Бугун бордир, эрта йўқ бўлар, бир кун.

 

Охират диёри мангу диёрдир,

Унда мангу азоб ва роҳат бордир!

 

Унга борар одамзоднинг ҳаммаси,

Амаки тоғаси, хола, аммаси.

 

ИАК ҳам кетдику, охир, ноилож,

Кетмас эди агар, бўлса бир илож.

 

Унинг қилган зулмин поёни йўқдир,

Буни баён этиш, имкони йўқдир.

 

Бўлиб ўтди, турли фитна фасодлар,

Ўтди қанча зулм, доду фарёдлар.

 

Мен буларни баён этдим илгари,

Мингдан бири, баён этганим бари.

 

Қорини йўқ қилди, мустабид золим,
Ноҳақ ўлдирилди, бир холис олим.

 

Бунда биз билмаган, Ҳақ ҳикмати бор,

Шу ҳикматга қилмоқ керак, эътибор!

 

Қорига азалда тақдир қазодан,
Шаҳидлик битилган эди, Худодан.

 

Шаҳид бўлмоқ учун, бошқа йўқ имкон,

Бировнинг қўлида ўлади инсон!

 

Ҳақ сўз айтган учун, ўлдирилса гар,

Бундай ўлим бўлгай, азиз мўътабар.

 

Шаҳидлик ўлими шу бўлар, эй воҳ,

Бунга қуръон билан ҳадислар гувоҳ.

 

Кимгадир етишса агар шаҳодат,

Бу ўлимни билмоқ керак саодат.

 

Қорига шу етди, бил, иншааллоҳ,

Унинг ўлимига яратган гувоҳ!

 

Дунёда йўқ эди, қадри қиммати,

Яратган наздида бордир ҳурмати.

 

Унинг қолган эди, ягона ўғли,

Уни йўқ қилмади, бу ИАК ўғри.

 

У яшади доим отасин излаб,
Казо казоларни итини сизлаб.

 

Ўн икки йил юрди, излаб отасин,

Биров эшитмади нолаю сасин.

 

Умрага борганди бир йили ёзда,

Онаси ва ўғли кезди Риёзда.

 

Макка Мадинани ўртасида бор,

Катта йўл, сайёра юради бисёр.

 

Булар минган маркаб, қазою қадар,

Думаланди ўша йўлда, шу қадар.

 

Ҳайдовчиси қолди, соппа соғ, омон,

Учта йўловчиси берган эди, жон.

 

Бу учта йўловчи жасадлари соғ,

Синиб кўкармаган, йўқ эди, бир доғ.

 

Лекин учовлари жонсиз эдилар,
Кўрганлар ҳам бунга қойил дедилар.

 

Учови бир кунда, топширди жонни,

Маккадан топдилар, боқий маконни.

 

Асҳоблар кўмилган қабристон Бақеъ,

Ҳали бўлган эмас, бу каби воқеъ.

 

Илож йўқ топишлик қабр учун ер,

У жойни минг йиллик, улуғ маскан дер.

 

Агар топилсада бирорта қабр,

Учтасини топиб бўлмас барибир.

 

Учтаси бир ердан топилмас эди,

Буларнинг ғамини, кимлар ҳам ерди?

 

Бу учов топширган пайтида жонни,

Ҳозир қилишганди учта маконни.

 

Бу уч қабр бари, битта ердадир,

Бу учовлон бугун, шу қабрдадир.

 

Бундан хабар топган қанча оломон,

Воқеъани кўриб қолишди ҳайрон!

 

Бу учов ўлгандир, бир пасда, шундоғ,

Лекин, жасадлари эди, соппа соғ.

 

Ҳайдовчига эса, бало урмади,

Чунки, булар турган сафда турмади.

 

Топилди буларга, учта қабр ҳам,
Бундай имкон асли, бўлар жуда кам.

 

Бу учов қорининг оиласидир.

Ўғли, невараси ва бевасидир!

 

Менга дейди, менинг ақли шуурим,

Ҳайрон бўлса бўлсин, бунга аҳли Рум.

 

Сен нимага ҳайрон қолишинг керак,

Сен ваъда ҳақлигин билишинг керак?!

 

Отаси жаннатда неъмат еганда,

Аҳли оилам ҳам, келсин деганда.

 

Қори ҳурмати бор, Аллоҳ олдида,

Барча нарсаларга гувоҳ олдида.

 

Қилмоқ учун балки, қори руҳин шод,

Етар шунча тортган, зулму истибдод.

 

Аҳлини етказди унга Худойим,

Маркаб сабаб жон бердилар, мулойим.

 

Ажабмас руҳлари энди хотиржам,

Дадалари билан бўлган бўлса жам.

 

То қиёматгача бу давом этар,

Қиёматда Аллоҳ издиҳом этар.

 

Кейин кирар улар, қайта жаннатга,

Адо бўлмайдиган мангу неъматга.

 

Булар бари Аллоҳ ваъдасидандир,

Қуръон оятлари жумласидандир.

 

Мен шубҳа қилмайман, Ҳақ каломига,
Жаннат аҳлига хос, сўз саломига.

 

Буларга етарлик, қуръонда далил,

Ҳақ сўз нозил этган, Жаббору Жалил!

 

ИАК малъун бўлиб ўлди, оқибат,

Дўзах ичра бўлсин, жойи то абад!

 

Қабрида ўт ичра, қийналсин жони,

Чунки, йўқ эдику, унинг имони.

 

Қиёматда юзи қаро бўлсин у,

Мангу ҳасрат чекиб, адо бўлсин у.

 

Жаҳаннамда куйсин абадий жони,

Йўқ эди, охират кунга имони.

 

Аллоҳнинг динига душман эди у,

Ҳаққа кибр қилган, манман эди у.

 

Шу билан тугади, имом қиссаси,

Ўқиганга етсин ибрат ҳиссаси.

 

Имомнинг ортидан қолган қизлари,

Йўқолиб кетмаган босган излари.

 

Ундан қолди бизга, улкан омонат,

Юзлаб маърузалар, ибрат, матонат.

 

Бу дарслар хизматда ҳалиям тамом,

Ҳали эшитмоқда буларни авом.

 

У тарихда қолди, мард имом бўлиб,

Кимлар учун ёмон ва бадном бўлиб.

 

Унинг кимлигин билмас бу миллат,
Буюк инсонларни билмаслик иллат.

 

Уни таниганлар гар бугун оздир,

Чунки, ҳали ботил дасти дароздир.

 

Бу миллат ичида, бундай одам йўқ,

Бу сўзимга бўлсин, сенинг кўнглинг тўқ!

 

Шундай буюк зотдан, айрилди миллат,

Бу миллатнинг қадри, бир пулга қиммат.

 

Лойиқ иззат ҳурмат топмади олим,
Унга ноҳақ зулм айлади золим.

 

Дунёнинг охири шундай барбоддир,

Нодон бўлар, кимдир у билан шоддир!

 

Ўткинчи дунёга сотманг имонни,

Мангу азобга дуч этманг, бу жонни.

 

Дунёда адолат бўлмас барқарор,

Шу учун охират бор, қиёмат бор!

 

Шу ерда бу сўзни қиламан тамом,

Қиссамиз тугади, хулласи калом!

 

Хотима:

 

 

 

Қаранглар бу шундай бевафо дунё,

Бу дунё чин эмас, аслида рўё.

 

Шу ўтган яқин бир чорак асрда,

Золим ҳукмронлик қилди қасрда.

 

Нелар бўлиб ўтди, шу йиллар аро,

Қанча шовқин сурон қанча можаро?!

 

Қандай синов келди мусулмонларга?

Ким жавоб беради бу қурбонларга?!

 

Кимлар динни сотди манфур дунё деб,

Кимлар собит турди шудир тақво деб!

 

Манаман деган кўп шахслар илгари,

Қаро ер қаъридан жой олди бари.

 

Қолмади на шайхи на мулла олим,

Зўравон амалдор ва шоҳи золим.

 

Динини дунёга сотганлар кетди,

Андижонда халқни отганлар кетди.

 

Миллиардлаб долларни ўғирлаганлар,

Замонни зайлига тўғирлаганлар.

 

Кимлар сотган эди дунёда танни,

Кимлар сотиб кетди буюк ватанни?!

 

Кимга торлик қилди қасру саройлар,

Кимга хизмат қилди юлдузлар ойлар?!

 

Қанча мансбдорлар қанча мулозим,

Одам кўриб ибрат олмоғи лозим.

 

Мен кўрган, таниган, эшитган билган,

Дунёда казою казолик қилган.

 

Бари бир бир ўтди, чорак асрда,

Мангу қололмади ҳеч ким қасрда.

 

Бир айланиб келди фалакнинг тоқи,

Аёқи бош бўлди, боши аёқи.

 

Нелар бўлиб ўтди, қанча хиёнат,

Кимда бор кимда йўқ, дину диёнат?!

 

Кимлар нимани деб, югуриб елди,

Ҳаммаси охирги манзилга келди.

 

Бир ғаройиб бўлди бизга имтихон,

Менинг бу сўзимда ёлғон йўқ ишон!

 

Кимлар қамалдилар қилмайин гуноҳ,

Яратган Зот Ўзи барига гувоҳ.

 

Адо бўлмай кетди, жанжал урушлар,

Кетди шайхман деган, кўп динфурушлар.

 

Кимлар дунё дея адо бўлдилар?,

Кимлар ҳақ йўлида фидо бўлдилар?!

 

Ҳақни гапирганлар топширдилар жон,

Қўрқоқ хоинлар ҳам қолмади омон.

 

Элда бошланганда бу қатли омлар,

Қандай йўл тутдилар мулла имомлар?!

 

Ким сотди динини молу дунёга,

Кимлар туғён қилди қодир Худога?!

 

Кимлар мадҳиялар куйлаб бошлади?,

Ким маддоҳ бўлишни ўйлаб бошлади?!

 

Кимлар турмаларда сарсон саргардон,

Кимлар у ерларда топширдилар жон?!

 

Ҳаммаси олдилар қабристондан жой,

Қабрда фарқ этмас, бой ила гадой.

 

Қуртларга ем бўлди, не не жасадлар,

Тугаб битди барча ҳою ҳаваслар.

 

Тугади дабдаба, кибру ҳаволар,

Қабр барчасини бир бир даволар.

 

Дунёга ҳукмини ўтказганлар йўқ,

Элга ҳақиқатни етказганлар йўқ.

 

Кетди бари ўтиб, яхшию ёмон,

Ажал чангалидан қолмади омон.

 

Охират диёри мангу диёрдир,

Унда мангу азоб, саодат бордир.

 

Ҳисоб китоб бўлар Аллоҳ олдида,

Барча нарсаларга гувоҳ олдида.

 

Ким нималар қилиб топширдилар жон,

Бирма бир ҳисобот беради ишон!

 

Ана шунда бўлар ажиб тамоша,

Не савдолар тушар ҳали бу боша?!

 

Энди бўлар кимга битмас муаммо?,

Кимдир муаммодан холидир аммо?!

 

Дунёда хор бўлган шуҳадоларни,

Ғарибу ғурабо ва гадоларни.

 

Мазлумлар додини сўрайди Аллоҳ,

Ишонинг бу сўзлар ҳақиқат валлоҳ!

 

Ана шунда бўлар ҳақиқий хорлик,

Кенг олам қилади кимгадир торлик.

 

Ана энди давру замон ўзгармас,

Сабаби у дунё имтихон эрмас.

 

Кимки қилган бўлса умрини завол,

У нажот топмоғи кўп амри маҳол.

 

Кимгадир жаннатда шону шарафлар,

Кимгадир аталган дўзах тарафлар?!

 

Беш кунлик дунёга алданганларни,

Дунёда онамас ит эмганларни.

 

Золиму зўравон, маддоҳу, қўрқоқ,

Аҳволи не бўлар ўша кунда боқ!

 

Уларнинг юзлари қаро бўлажак,

Бизни кутмоқдадир шундай келажак!

 

Булар бари менинг каломим эмас,

Шоирликдан келган илҳомим эмас.

 

Бу хабарлар асли Тангри сўзидир,

Бу гапларни айтган Аллоҳ Ўзидир!

 

Мана шундай ўтиб кетади дунё,

Кимга бир, кимгадир ярим кун гўё.

 

Кейин эса мангу надомат бўлар,

Чунки, шунинг учун қиёмат бўлар.

 

Арзимас бу дунё сотмоққа имон,

Арзимас дунё деб, фидо қилиш жон!

 

Ҳаммаси ўткинчи, тезда ўтади,

Тез кунда ажалнинг вақти етади.

 

Арзимас бу дунё бермоққа жонни,

Фидо этишликка у деб, имонни.

 

Чунки, бақоси йўқ, ҳою ҳаваслар,

Уни мангу билар баъзи нокаслар.

 

Уни деб, охират уйин сотади,

Уни деб, бегуноҳ жонни отади.

 

Уни деб қилади, динга хиёнат,

Уни деб йўқ бўлур, дину диёнат.

 

Шу чорак асрда кўрдикку барин,

Казо казоларнинг турган минбарин.

 

Сохта ёлғон бўлди, бир оз ҳукмрон,

Бу ёлғон устида ўтирди шайтон.

 

Ким унга эргашди имон қолмади,

Тавба қилишга ҳам имкон қолмади.

 

Ҳаммаси қаро ер сари кетдилар,

Азал битиб қўйган ерга етдилар.

 

Даврнинг бунча тез ўтишин кўриб,

Ҳайратда турибман бугун ўй суриб.

 

Энди бошланмоқда ўзга бир замон,

Ўзга бир муаммо, ўзга имтихон.

 

Бир босқич тугади, демак биз учун,

Демак, янгисини кўрамиз бугун.

 

Бизга мадад бергил, Парвардигоро,

Қолмайлик аросат ичра йўл аро.

 

Ўтган кимсалардан бизга ибрат бер,

Тўғри йўлга йўллаб, кейин нусрат бер!

 

Саломат сақлагил имонимизни,

Йўқотиб қўймайлик виждонимизни.

 

Беш кунлик ўткинчи мансабу мол деб,

Ёки, шум нафсимиз, аҳли аёл деб.

 

Ё маддоҳлик қилиб, ё бўлиб қўрқоқ,

Пароканда бўлдик, сафимиз тарқоқ.

 

Бўлмаса бу дунё обод, бўлмасин,

Охират диёри барбод бўлмасин!

 

Ҳузуринга имон билан борайлик,

Мангу жаннатингда мангу қолайлик.

 

Токи тугагунча ўткинчи дунё,

Бизни раҳматингдан қилма мосиво.

 

Сенга илтижолар қилади Саҳвий,

Ўзинг қабул этгил энди ё, Раббий!

 

 

Саҳвий

 

15.08.2019

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Икки шайх ҳақида шеър

  • Абдували қори 1950 йилда туғилганди. У қирқ ёшида Жомеъ очилиб, имомликка ўта бошлаган. 45 ёшида эса, ўғирлаб йўқ қилинган. Қирқ ёшигача, у расмий имом сифатида танилмаган. Қишлоқда деҳқончилик қилиб, қўй боқиб тирикчилик қилиб юрган. Имомлик даврида ҳам тирикчилигини шу тарзда давом эттирган. У расман ҳеч қаерда ўқимаган. Бирорта дипломи йўқ. Унинг имомлик пайтидаги маърузаларини тинглаган одам, бу балоғат ва фасоҳат ва бу шиддат ва чуқур мушоҳадани бошқа дипломлиларда топа олмайди. У ҳозир бўлганида 70 ёшда бўларди. У беш йиллик хизмати билан юз йилга етадиган катта дарс қолдирди. Унинг даражасидаги нотиқ у пайтда ҳам йўқ эди. Ҳозир ҳам мавжуд эмас. У миллат ва дин фахри шарафи бўлган киши эди.

  • Бугунги сарой муллаларини у билан солиштирганда, сариқ чақага арзимаслигини кўрамиз. Шайхлик иддаосини қилган мутассиб МСМЮни Абдували қори билан солиштиришади. Ваҳолонки, булар орасида осмон билан ерча фарқ бор.

  • Менинг қуйидаги шеърим шу ҳақидадир:

  •  

  • Бири жон фидо қилди, ибрат қолдириб кетди,

  • Бири фитнаю фасод, бидъат қолдириб кетди.

  • Буларни тенг деманглар, фарқи, ер бирла осмон,

  • Бири қўрқоқлик бири, журъат қолдириб кетди.

  • Бири рад қилди, ботил, тоғутларни доимо,

  • Бири уларга катта, хизмат қолдириб кетди.

  • Бири тасаввуф каби, бидъатни тирилтирди,

  • Бири бу элга тоза, суннат қолдириб кетди.

  • Бири қайтарди элга, унутилган тавҳидни,

  • Бири хурофотларга ҳурмат қолдириб кетди.

  • Бири Ҳақ учун, бири Тоғутга хизмат қилиб,

  • Қиёмат кунга катта ҳужжат қолдириб кетди.

  • Бири уйғотди, ғофил, ухлаётган миллатни,

  • Бири ортидан манқурт, миллат қолдириб кетди.

  • Бири золимни мақтаб, «муҳтарам зот» деб, юрди,

  • Бири қуръон ҳадисдан даъват қолдириб кетди.

  • Булар бир хил яхши деб, алжирайди одамлар,

  • Бири ҳидоят, бири, ғафлат қолдириб кетди.

  • Бири иззат кўрмади, бадном бўлди ҳаётда,

  • Бири иззатда яшаб, шуҳрат қолдириб кетди.

  • Одамлар билмас булар, ҳаргиз баробар бўлмас,

  • Чунки, бири нур, бири, зулмат қолдириб кетди.

  • Фаросат аҳли бўлсанг, ким кимлигин таниб ол,

  • Бири офату бири, неъмат қолдириб кетди.

  • Булар ўтди дунёдан, лекин Саҳвий қалбида,

  • Бири муҳаббат, бири, нафрат қолдириб кетди.

  • ………….

  • Саҳвий

  • 15.06.2020

bottom of page