top of page

Душанба дарслари 1 жилд

Душанба дарслари 2 жилд

Душанба дарслари 4 жилд

Душанба дарслари 3 жилд

Бисмиллоҳир роҳманир роҳим

 

Аллоҳга ҳамд ва расулига саловоту саломлар бўлсин!

Мен ёшлигимда ўзим Абдували қоридан эшитган Душанба дарсларини орадан 30 йилга яқин вақт ўтиб, китоб қилиб ёзишга ва  аудио шаклда дарс қилиб, шарҳлашга Аллоҳ тавфиқ берди.  бу дарслар менинг  дунёқарашимни ўзгартирган ва динни ҳақиқатини тушунтирган ва келажак ҳаёт йўлимни белгилаб олишда асосий рол ўйнаган дарслар эди. Мен  узоқ йиллик турмада ҳам, ундан кейинги оғир вазиятларда ва кейинчалик, ҳижрат диёридаги ўтган йилларда ҳам шу дарслардан олган тушунчалар асосида яшадим. Диндан тушунган нарсам, тавҳид бўлди. Мен бу даврга келиб, шу дарсларни китоб қилиб ёздим. Ва улар асосида дарслар қилдим. Ва тушундимки, ҳали мен бу дарсларни тўла ўзлаштирган эмас эканман. Ўттиз йиллик умрим давомида ўзи шу дарслардан бошқа бировни эшитмаганман. Ҳозир ҳам эшитмайман. Лекин, шу муддат ичида эшитиб келганим бу дарсларни  тўла қамраб олмаганман. Бугун шу дарсларга шарҳ бераётиб, бунга амин бўлдим. Бу дарслар бугун ҳам, ўзбек ёшларига Ислом ҳақиқатини ўрганиш учун, асосий манбадир. гарчи, ҳозир баъзи араб диёрларида таълим олган ёшлар пайдо бўлган ва маърузалар қила бошлаган бўлсаларда, ҳали бу кишни ўрнини босадиган кимса пайдо бўлмади. Яқин орада бўлиши кўзим етмайди. Демак, бу кишининг дарсларига бизнинг эҳтиёжимиз бор. Бу эҳтиёж узоқ йиллар биздан йўқолмайди. мен бу китобларни ёзишим ва бугунги ўзбек ёшлари учун тушунарлироқ бўлсин деб, бир оз шарҳлаб, дарс қилишим сабаби ҳам, шудир. Бугунги ва келажакдаги ёшлар хусусан менинг ўғлим, шуларни ўқисин ва эшитсин. Шулар асосида Исломни ўргансин. Мен ўзим шулар асосида ўргандим ва шуни фарзандларимга раво кўраман. Иншааллоҳ невараларимни ҳам, шу дарсларни эшитиб, диндан маълумот олишини орзу қиламан. Аллоҳ бизга бу инсонни берганди. Бизнинг миллат унинг қадрига етмади.  Аллоҳ уни иншааллоҳ шаҳидлик неъмати билан кўтарди. Унинг душманларига икки оламда Аллоҳнинг лаънати ва азоби бўлсин! Биз бу буюк устознинг меросини авайлаб асрашимиз ва уни келажак авлодларга етказишимиз лозимдир. Дарс қилиб ўрганишимиз ва  ўргатишимиз лозимдир. Бу сайт шу мақсадда ташкил қилинган. Бу  ишлар бари шу мақсадда амалга оширилган.  Аллоҳдан бу амалларимни  дунё ва охиратим учун манфаатлик қилишини сўраб қоламан.  Ота онамни ҳақларига мағфират сўраб дуолар қиламан. ўқувчилардан ҳам, истиғфор айтишларини сўраб қоламан. Хатою нуқсонларим учун узр сўрайман. 

Саҳвий

20. 06. 2022

bottom of page